Европа Иттифоқи Украинага яна 500 млн евро миқдорида ҳарбий ёрдам беради

Ўз 6
Европа Иттифоқи Украинага 500 миллион евро миқдорида қўшимча ҳарбий ёрдам беради, деди иттифоқнинг ташқи ишлар бўйича Олий вакили Жозеп Боррел. Фото: ShutterstockБоррелнинг сўзларига кўра, ёрдам Украинага оғир қуроллар, жумладан, танк ва артиллерия етказиб беришга йўналтирилади. Ушбу пакет билан ҳисоблаганда Европа Иттифоқининг Украинага кўрсатган ёрдами жами икки миллиард еврога етади.Боррел, шунингдек, яқин кунларда Европада Россия нефтининг импортига эмбарго қўйиш бўйича келишувга эришилишига ишонч билдирди. Шу билан бирга, Bloomberg ва Politico маълумотларига кўра, Европа барча мамлакатлар учун мақбул ечимни тезда топа олмагани сабаб Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакетидан эмбаргони чиқариб ташлаш вариантини кўриб чиқмоқда.Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Украинага ленд-лиз дастури бўйича ҳарбий ёрдам жўнатиш ҳақидаги қонунни имзолаган эди. Шунингдек, Буюк Британия Украинага яна 375 миллион долларлик ҳарбий ёрдам юбораётганини маълум қилган. Апрель охирида Германия биринчи марта Украинага оғир қуроллар етказиб бериши ҳақида хабар берилган.Мавзуга доир: Польша Украинага 1,6 млрд долларлик ҳарбий ёрдам етказиб берган Эстония Украинага гаубица, танкка қарши ракета, мина ва дронлар партиясини етказиб берди Пентагон Украинага 15 та давлатдан қуроллар етказиб берилаётганини маълум қилди

Manba: Daryo.uz