Болтиқ денгизи НАТО ҳудудига айланмоқда — Латвия ТИВ

Ўз 10
Латвия ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевичс Financial Times газетасига берган интервьюсида Болтиқ денгизи НАТО ҳудудига айланиб бораётганини, бу эса денгиздаги хавфсизликни кучайтиришини айтди. «Болтиқ денгизи НАТО денгизига айланмоқда», — деди у. Фото: ReutersХудди шу фикрни Литва ташқи ишлар вазири Габриелус Ландсбергис ҳам таъкидлаб, икки янги давлат – Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қўшилиши сиёсий нуқтаи назардан «ишончлилик» бериши ҳамда Шимолий Европа ва Болтиқбўйида хавфсизликни мустаҳкамлашини айтди. Унинг қўшимча қилишича, альянс «НАТО ҳудудининг ҳар бир дюймини ҳимоя қилиш» учун консенсусга эришиши керак.Худди шундай позицияни Эстония ташқи ишлар вазири Эва-Мария Лиймец ҳам билдирган.Финляндия президенти Саули Ниинистё ва бош вазир Санна Марин 12 май куни эрталаб қўшма баёнот эълон қилиб, мамлакат НАТОга аъзо бўлиш учун «зудлик билан» ариза бериши кераклиги ҳақида айтганди. Уларнинг фикрича, бу қадам Финляндия ва бутун иттифоқ хавфсизлигини мустаҳкамлаши керак.Нейтрал мақомга эга Швеция ва Финляндиянинг НАТОга кириши Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин фаол муҳокама қилина бошлади. Финляндиянинг Helsingin Sanomat газетаси мамлакат ҳукумати 15 май куни НАТОга аъзо бўлиш учун ариза беришни режалаштираётгани ҳақида хабар берганди. Шу билан бирга, нашрнинг ёзишича, Швеция ҳам худди шу куни ариза топширади.Россия Ташқи ишлар вазирлиги Финляндия бош вазири ва президентининг нутқидан сўнг, Москва Финляндиянинг НАТОга киришига жавоб қайтаришини, жумладан, ҳарбий-техник характердаги чоралар кўришини маълум қилди. Вазирлик мамлакат хавфсизлигига таҳдидларни «тўхтатиш»га ваъда берди.Ўз навбатида, Россиянинг БМТдаги доимий вакили биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский Британия нашрига берган интервьюсида, агар НАТО ўз ҳудудларида ўз қўшинларини жойлаштиришга қарор қилса, Швеция ва Финляндия Москва нишонига айланиши мумкинлигини айтди.Мавзуга доир: Швеция ва Финляндия НАТО таркибига кирса, АҚШ уларнинг хавфсизлигини таъминлашга тайёр «Украинанинг НАТОга қўшилмаслиги Россияга ён босиш дегани эмас» — Блинкен

Manba: Daryo.uz