АҚШ ва Россия мудофаа вазирлари Украинада уруш бошланганидан бери илк бор музокара ўтказди. Пентагон Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишни сўрамоқда

Ўз 8
Пентагон раҳбари Ллойд Остин 13 май куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги хабар қилди.Қайд этилишича АҚШ ва Россия мудофаа вазирларининг 2022 йилдаги биринчи суҳбати 18 февралда ўтказилган.«Остин Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирди ва ўзаро алоқани қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади», — дейилади Пентагоннинг музокаралар якуни юзасидан баёнотида.Россия Мудофаа вазирлигининг хабарида телефон суҳбатининг АҚШ томони ташаббуси билан амалга оширилгани қайд этилган.«Халқаро хавфсизликка алоқадор долзарб масалалар, хусусан, Украинадаги вазият муҳокама этилди», — дейилади Россия Мудофаа вазирлигининг ахборотида.Мавзуга доир:  АҚШ Сенати Украинага 40 млрд долларлик ёрдам ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қила олмади. Сенаторлардан бири овоз беришни блоклади Украинани қайта тиклашга 500-600 млрд евро керак бўлади — Еврокомиссия Байден Украина учун ленд-лиз тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу нимани англатади? АҚШ ва ЕИ Россияни Украина ҳамда Европадаги сунъий йўлдош интернет-алоқасига киберҳужум уюштирганликда айбламоқда. Ҳужум Россиянинг Украинадаги махсус операциясидан аввал бошланган

Manba: Daryo.uz