Америкалик уруш фахрийси Аляскада айиқ ҳужумидан ҳалок бўлди

Ўз 11
Аляскада айиқ ҳужумидан оғир яраланиб, ҳалок бўлган аскар АҚШ армиясининг десантчиси ва афғон уруши фахрийси экани маълум бўлди, деб ёзади Army Times. Сет Майкл ПлантФото: ArmyTimes30 ёшли сержант Сет Майкл Плант 10 май куни Алясаканинг Анкориж шаҳридаги Элмендорф-Ричардсон қўшма базасида машғулот пайтида айиқ ҳужумига учраган. Флорида штатидан бўлган Сент ўша куни жароҳатларидан ҳалок бўлган. Яна бир аскар ҳам яраланган.Хабарларга кўра, аскарлар ёввойи табиат қўйнида машғулот ўтказиш мумкин бўлган жойни қидираётганда айиқ уясига қоқилиб кетган. Айни пайтда айиқ қидирилмоқда.«Биз Аляскадаги табиатда жамоат хавфсизлигини яхшилаш учун қўлимиздан келган барчасини ўрганишга ҳаракат қиляпмиз», — деди ҳудуд раҳбари Синди Уордлоу баёнотида.Таъкидланишича, ҳужум Аляскадаги энг йирик ҳарбий объект ҳисобланувчи 25 минг гектардан ортиқ майдонни эгаллаган базанинг чекка бурчагида юз берган. Тахминларга кўра, қўнғир айиқ аскарга «ўз болаларини ҳимоя қилаётгандек» ҳужум қилган.Аскарлар бирор турдаги ҳимоя воситаларини олиб юрганми, уларда айиқни тўхтатиш учун ишлатиладиган кимёвий қалампир пуркагич бўлганми ёки йўқлиги номаълум.Мавзуга доир: Лихтенштейн шаҳзодаси Европа Иттифоқидаги энг катта айиқни ўлдиришда айбланмоқда Хитойда улкан айиқ томоша вақтида цирк ходимига ташланиб қолди (видео) Калифорнияда она айиқ ўз боласини ҳимоя қиламан деб бир эркакни жароҳатлади

Manba: Daryo.uz