Европа Чемпионлар Лигаси финалига ҳакамлар тайинланди

Ўз 18
УЕФА Европа Чемпионлар Лигасининг финал баҳсини бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳини эълон қилди. Фото: Getty Images«Ливерпуль» ва «Реал» жамоалари ўртасидаги финални Клемент Тюрпен бошчилигидаги франциялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.VAR тизимида Жероме Брисар (Франция) ишласа, унга Вилли Делажо (Франция), Массимилиано Иррати (Италия), Филиппо Мели (Италия) ёрдам беради.«Ливерпуль»— «Реал» учрашуви 28 май куни бўлиб ўтади.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Manba: Daryo.uz