АПЛ. «Манчестер Сити» «бўрилар»ни тор-мор этди, Кевин де Брюйнедан покер. «Челси» сафарда аутсайдер устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Ўз 14
Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг қолдирилган тур ўйинлари 11 май, чоршанба куни бўлиб ўтди. Фото: Getty ImagesПремьер Лиганинг қолдирилган 33-турида «Челси» сафарда «Лидс» билан баҳс олиб борди. «Аристократлар» сафида Мэйсон Маунт, Кристиан Пулишич ва Ромелу Лукаку ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.Томас Тухель шогирдлари ушбу ишончли ғалабадан сўнг очколари сонини 70 тага етказиб, 3-ўринни мустаҳкамлади. «Лидс» эса 34 очко билан 18-поғонада бормоқда.«Манчестер Сити» «Вулверҳэмптон»га қарши майдонга тушди. Учрашувнинг 7-дақиқасида Кевин де Брюйне гол уриб, ҳисобни очди. 11-дақиқада Леандер Дендонкер мувозанатни тиклади. 16-дақиқада бельгиялик футболчи дублни расмийлаштирди. 24-дақиқада де Брюйне навбатдаги голини урди ва ҳет-трик қайд этди.60-дақиқада Кевин «бўрилар» дарвозасига учрашувдаги 4-тўпни киритди. Учрашувнинг 84-дақиқасида Раҳим Стерлинг якуний ҳисобни ўрнатди. «Шаҳарликлар» навбатдаги йирик ғалабасини қайд этди.Пеп Гвардиола жамоаси очколарини 89 тага етказди ва 1-ўринни эгаллаб, «Ливерпуль» билан орадаги фарқни 3 очкога етказди. «Вулверҳэмптон» эса 50 очко билан 8-поғонани банд этиб турибди.АПЛ33-тур баҳслари11 май, чоршанба«Лидс» – «Челси» 0:3Голлар: 0:1 – 4 Маунт, 0:2 – 55 Пулишич, 0:3 – 83 Лукаку.«Лидс»: Меле, Кох, Купер, Льоренте, Стрейк, Fillips, Ҳаррисон (Фирпо, 37), Бейт (Клих, 59), Родриго, Жеймс, Рафинья (Гелхардт, 78).«Челси»: Менди, Жеймс (Аспиликуэта, 78), Рюдигер, Кристенсен, Чалоба, Алонсо, Ковачич (Лофтус-Чик, 30), Жоржиньо, Пулишич (Зиёш, 78), Маунт, Лукаку.Огоҳлантириш: Fillips (43).Четлатиш: Жеймс (24).«Вулверҳэмптон» – «Манчестер Сити» 1:5Голлар: 0:1 – 7 де Брюйне, 1:1 – 11 Дендонкер, 1:2 – 16 де Брюйне, 1:3 – 24 де Брюйне, 1:4 – 60 де Брюйне, 1:5 – 84 Стерлинг.«Вулверҳэмптон»: Жозе Са, Боли, Коуди, Кастро, Аит-Нури, Дендонкер, Моутинью (Кандл, 85), Рубен Невеш, Шикиню, Хименес (Хван Хи Чхан, 72), Нету (Тринкау, 72).«Манчестер Сити»: Эдерсон, Жоау Канселу, Фернандиньо (Марез, 77), Лапорт (Аке, 61), Зинченко, Гюндўған, де Брюйне, Родри, Фоден (Грилиш, 81), Бернарду Сильва, Стерлинг.Огоҳлантириш: де Брюйне (78).21-тур баҳси«Лестер» – «Норвич» 3:0Голлар: 1:0 – 54 Варди, 2:0 – 62 Варди, 3:0 – 70 Мэддисон.30-тур баҳси«Уотфорд» – «Эвертон» 0:0

Manba: Daryo.uz