6 та гол урилган ўйинда «Интер» «Ювентус»ни мағлуб этиб, Италия Кубоги соҳибига айланди

Ўз 20
Футбол бўйича Италия Кубогининг финалида «Ювентус» 11 май, чоршанба куни «Интер»га қарши баҳс олиб борди. Фото: Getty ImagesУчрашувинг 6-дақиқасида Николо Барелла ҳисобни очди. 50-дақиқада Алекс Сандро мувозанатни тиклади. Орадан 2 дақиқа ўтиб, Душан Влаҳович туринликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 80-дақиқада Ҳоқон Чалхонўғлу пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида дарвозалар дахлсизлиги сақланди ва жамоалар қўшимча бўлимларга йўл олди.99-дақиқада «Ювентус» дарвозаси томон пенальти белгиланди. Бу сафар Иван Перишич зарбада адашмади ва «нераззурилар»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 3 дақиқадан сўнг Перишич дублни расмийлаштирди.Шу тариқа, «Интер» 2021/22 йилги мавсум Италия Кубоги соҳибига айланди.Италия КубогиФинал11 май, чоршанба«Ювентус» — «Интер» 2:4Голлар: 0:1 – 6 Барелла, 1:1 – 50 Алекс Сандро, 2:1 – 52 Влаҳович, 2:2 – 80 Чалхонўғлу (пенальти), 2:3 – 99 Перишич (пенальти), 2:4 – 102 Перишич.«Ювентус»: Перин, Данило (Мората, 41), Келлини (Артур, 84), де Лигт, Алекс Сандро (Пеллегрини, 90), Куадрадо, Рабьо, Закария (Локателли, 67), Дибала (Кин, 100), Влаҳович, Бернардески (Бонуччи, 67).«Интер»: Ҳанданович, Дармиан (Думфрис, 63), де Врей, ДъАмброзио (Димарко, 63, Бастони, 116), Шкриньяр, Перишич, Брозович, Чалхонўғлу (Видаль, 90), Барелла, Жеко (Корреа, 63), Мартинес (Санчес, 90).Огоҳлантиришлар: Брозович (55), Локателли (90) Видаль (119).

Manba: Daryo.uz