Болливуд юлдузи Приянка Чопра илк бор қизининг сурати билан бўлишди

Ўз 52
2022 йил 21 январь куни Болливуд юлдузи Приянка Чопра ва хонанда Ник Жонаснинг биринчи фарзанди суррогат она ёрдами билан дунёга келгани ҳақида хабар берилганди.  Бу жуфтликнинг барча мухлислари учун кутилмаган янгилик бўлди, деб ёзади People Talk. Фото: PinkvillaБир неча ой давомида жуфтлик чақалоқнинг суратларини кўрсатмаган бўлса-да, лекин мухлисларни кутилмаганда хурсанд қилишга қарор қилди. Приянка ўз саҳифасида биринчи марта қизалоғи Мелти Мери билан тушган таъсирли сурат билан бўлишди. Суратда актриса чақалоқни мулойимлик билан қучоқлагани, Ник эса унга меҳр билан қараб, қўлидан тутиб тургани акс этган. Фото: People Talk«Ҳар бир оиланинг йўли ўзига хос ва маълум даражадаги ишончни талаб қилади. Биз бир неча ой қийинчиликни бошдан кечирган бўлсак-да, орқага назар ташласак, ҳар бир лаҳза қанчалик қимматли ва мукаммал эканлигини яққол кўриш мумкин. Қизчамиз ниҳоят уйга қайтганидан жуда хурсандмиз ва бу ерда ҳар қадамда фидокорлик билан меҳнат қилган барча шифокор, ҳамшира ва болалар маркази мутахассисларига миннатдорлик билдирмоқчимиз. Бизнинг ҳаётдаги янги бобимиз айнан ҳозир бошланади ва чақалоғимиз эса жуда ажойиб», — деб ёзади Чопра. Фото: Pinterest«Мен яна шуни айтмоқчиманки, мен билан буни амалга оширадиган ҳеч ким йўқ эди. Менга оналикни туҳфа қилганинг учун ташаккур, Ник Жонас, мен сени яхши кўраман», — дея қўшимча қилди актриса.Эслатиб ўтамиз, Приянка Чопра ва Ник Жонас олти ойлик муносабатлардан кейин 2018 йилда турмуш қурган. Уларнинг тўйи насроний ва ҳиндуийлар урф-одатларига кўра, Жодхпурдаги Bhawan Palace саройида ўтказилган.Мавзуга доир: Болливуд актрисаси Приянка Чопра қизи учун тайёрлаган хонасини кўрсатди Болливуд юлдузи Приянка Чопра фарзанд кўриш унинг энг катта орзуси эканлиги ҳақида сўзлаб берди

Manba: Daryo.uz