603 641 та Tahoe автомобили ёки 2 368 та ДХХнинг собиқ биноси: Twitter нархига Ўзбекистонда нима сотиб олиш мумкин?

Ўз 24
Аввалроқ Илон Маск Twitter ижтимоий тармоғини 44 миллиард долларга сотиб олаётгани ҳақида хабар берилган эди. Бу IТ тарихидаги энг йирик битимлардан бири. Фото: sky.comТаққослаш учун, 44 млрд доллар бу қуйидагилардан бири:2368 та ДХХнинг собиқ биноси2021 йилнинг июнь ойида Тошкент марказидаги собиқ МХХ биносини 210 миллиард сўмга (тахминан 18,5 миллион доллар) сотилган эди.14 089 та «Версал» ресторани 2020 йилнинг июнь ойида Тошкентдаги энг машҳур ресторанлардан бири 35 миллиард сўмга (тахминан 3,1 миллион доллар) сотилган эди.603 641 та Chevrolet Tahoe автомобилиЎзбекистонда ишлаб чиқарилган энг қиммат автомобиль Chevrolet Tahoe RST MY22 823 913 043 сўм (тахминан, 72 891 доллар) туради.40 627 885 та iPhone 13 128 гб телефониЯнги iPhone 13 128 гб нархи Тошкентда 12 247 000 (тахминан 1083 доллар) сўм туради.12,8 та Uzbekistan GTL завод қурилиши2021 йил охирида Ўзбекистонда сўнгги йиллардаги энг йирик саноат лойиҳаларидан бири ишга туширилди. Синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқарувчи Uzbekistan GTL заводининг қиймати 3,4 млрд ташкил қилди.104 та Тошкентдаги ер усти ҳалқа метроси қурилишиҚурилиши 2017 йилда бошланган лойиҳанинг умумий қиймати 422 миллион доллар атрофида.293 та Самарқанд аэропорти қурилишиМарт ойида янги Самарқанд аэропорти фойдаланишга топширилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 150 миллион долларни ташкил қилди.Бундан ташқари, Twitter’ни нархи Ўзбекистон 2021 йилги ЯИМнинг ярмидан кўпни (63,5 фоиз) ташкил этди.

Manba: Daryo.uz