Илон Маск Twitter’ни сотиб олди. Бу нимани англатади ва энди нима бўлади?

Ўз 23
Аввалроқ дунёнинг энг бой одами Илон Маск Twitter’ни сотиб олиш бўйича келишувга эришгани хабар қилинганди. Бу ИТ тарихидаги энг йирик битим бўлди. Фото: Getty Images84 миллиондан ортиқ обуначиси бор бўлган Маск Twitter’ни «инсоният келажаги учун муҳим масалалар муҳокама қилинадиган рақамли майдон» деб таърифлайди. Тадбиркорнинг айтишича, у компания салоҳиятини очишни мақсад қилиб қўйган.Битим 2006 йилда дўстлар учун қисқача эълонлар алмашиш хизмати сифатида ташкил этилган Twitter учун муҳим бурилиш нуқтаси бўлди.Ҳозир Twitter сиёсатчилар, таниқли шахслар, журналистлар ва ташкилотларнинг бир-бири билан боғланиб, муҳокама қиладиган майдонга айланди.Twitter ҳақида учта рақам 5,08 миллиард доллар — 2021 йилдаги даромад 217 миллион — кунлик фойдаланувчилар сони 54,20 доллар — битим доирасида ҳар бир акция нархи Маск ўзи учун янги дунёга кирди. Бир неча йилдирки, сўзнинг чегаралари қаерда, ким уни бузиши мумкинлиги ҳақида тортишувлар олиб борилмоқда. Twitter бу жараённинг марказида. Компания билан кўплаб шов-шувли ҳолатлар боғлиқ, масалан, собиқ АҚШ президенти Дональд Трампнинг блокланиши.Маск битимдан кейин содир бўлиши мумкин бўлган ўзгаришларни санаб ўтди: чекловларни олиб ташлаш, твитларни таҳрирлашга рухсат бериш, ботларга қарши курашиш.Тадбиркор, шунингдек, компаниянинг Сан-Францискодаги бош қароргоҳини уйсизлар бошпанасига айлантириш бўйича ноанъанавий таклиф билан чиқди.Харид Twitter’нинг реклама модели ҳақида ҳам саволлар туғдиради. Маск компанияни даромад олиш учун сотиб олмаслигини таъкидлаган, бироқ компания ходимларга маош тўлаш учун қандайдир тарзда пул топиши керак.Twitter асосчиси Жек Дорси битимни қўллаб-қувватлаган. Унинг сўзларига кўра, Маск Twitter’ни Уолл-стрит қўлига ўтишининг олдини олди ва айнан шу Илонга компания тақдирини ишониб топширишга тайёрлигини таъкидлади.

Manba: Daryo.uz