Nike бантикли Air Force кроссовкаларни ишлаб чиқаришни бошлади

Ўз 24
Nike яна бир бор Air Force 1 Lоw кроссовкасини қайта кашф қилди. Бу сафар кроссовкалар катта атлас бантик кўринишидаги деталга эга бўлди, қўшимча безаклар алоҳида олинади ва мустақил элемент сифатида ишлатилиши мумкин. Фото: «Afisha.uz»Классик силуэт ранг схемасини ўзгартирмади. Бироқ силлиқ тери кўринишидаги одатий сирт ғижим мато билан алмаштирилди. Фото: «Afisha.uz»Шунингдек, кроссовка шнурлари қизларга хос тенденцияни давом эттиради —улардан яна 4 та бантик ҳосил қилинган. Фото: «Afisha.uz»Nike ҳали Air Force 1 Low Bow модели учун нарх тафсилотлари ёки чиқиш санасини маълум қилмади. Фото: «Afisha.uz»Мавзуга доир: Nike «оёқлар учун куртка»ни сотувга чиқарди (фото)

Manba: Daryo.uz