Кўзойнак, телефон ва қоғоз салфетка билан артиш тавсия этилмайдиган бошқа 6 буюм

Ўз 45
Қулайлик доим ҳам яхши натижаларга сабаб бўлмайди. Айрим ҳолатларда қоғоз салфеткалар нафақат фойдасиз, балки вазиятни янада ёмонлаштириши ҳам мумкин. «Домашний очаг» нашри қоғоз салфетка билан тозалаш тавсия этилмайдиган буюмлар рўйхатини тақдим этди. Фото: «Домашний очаг»ТахтакачТахтакачда гўшт, сабзавот ёки мевалардан қолган сувни қоғоз салфетка билан тозалашга уринманг. Чунки салфетка барча суюқликни ўзига сингдира олмайди, лекин унинг ўзи тезда сувда ивиб кетади.Ёғоч мебельТабиий ёғочдан тайёрланган мебеллар нақшли ёки силлиқ юзага эга. Уни на қуруқ, на ҳўл салфетка билан тозалаб бўлмайди. Салфетка толалари мебель безаклари орасига тиқилиб қолиши мумкин ва улар жиҳозни тозалаш ўрнига муаммони кўпайтиради.Электрон қурилмаларҚоғоз салфеткалар смартфон, ноутбук экрани ва телевизорни тозалаш учун мутлақо мос эмас. Ташқи юмшоқликка қарамай, салфетка гаджетлар юзасида микроёриқлар қолдириши мумкин.КўзойнакКўзойнак линзалари ташқи таъсирларга ҳам сезгир. Уларни қоғоз салфетка билан артиб, нафақат сиртга зарар етказиш, балки тўпланган чангни ҳам қолдириш мумкин. Бу эса кўришга халақит беради.ГиламТасодифан гиламга суюқлик тўкилганми? Уни салфетка ёрдамида тозалаб бўлмайди. Салфетка намликни бироз шимиб олгач, ўзи майда майда бўлакларга бўлиниб кетади ва вазиятни янада чигаллаштиради. Бунинг ўрнига, тоза мато ёки губкадан фойдаланиш тавсия этилади.Кўзгу ва деразаларҚоғоз салфетка билан ойнани тозалаш барча ишларни бекор қилиш билан баробар. Салфетка билан артилган дераза кутилганидек натижа бермайди. Жило учун микрофибра матолар ёки оддий газеталар кўпроқ мос келади.Автомобиль салониҲеч қачон асбоблар панелини ва автомобиль салонининг бошқа қисмларини қоғоз салфетка билан артиб бўлмайди. Улар чанг ва кирни тозалаш хусусиятига эга эмас.Қора кийимҚора кийимга сув тўкилганда қоғоз салфетка билан артиш тавсия этилмайди. Бу жуда ёмон фикр. Оқ толалар, албатта, мато устида қолади ва фақат вазиятни ёмонлаштиради. Энг ёмони, уларни матодан олиб ташлаш деярли мумкин эмас.Мавзуга доир: Уйдаги ҳар куни тозалаш шарт бўлган 6 та буюм Кир ювиш машинаси ўрнига музлаткичдан фойдаланиш мумкин бўлган 10 та ҳолат Музлаткичда сақлаш тавсия этилмайдиган маҳсулотлар Кийимлардан озиқ-овқат доғларини кетказишга ёрдам берадиган 8 та восита

Manba: Daryo.uz