Жонни Депп 300 млн доллар ва миллионта алпака учун ҳам «Кариб денгизи қароқчилари»даги Жек Читтак ролига қайтмаслигини маълум қилди

Ўз 24
Голливуд юлдузи Жонни Депп бошқа ҳеч қачон «Кариб денгизи қароқчилари»даги Жек Читтак ролига қайтмаслигини тасдиқлади. Бу ҳақда у собиқ рафиқаси Эмбер Хёрд бўлиб ўтаётган суд ишида маълум қилган, деб хабар беради Variety. Фото: Legion MediaАввалроқ Disney компанияси Деппни Хёрд билан можароси сабаб «Кариб денгизи қароқчилари»нинг янги қисмидан четлаштирган эди. Аёл собиқ эрини оиладаги зўравонликда айблаган. Суд мажлисида Хёрднинг адвокати Бен Роттенборд Деппдан Жек Читтак ролига аниқлик киритишга қарор қилган.«Тўғри тушунган бўлсам, жаноб Депп сиз Disney 300 миллион доллар ва миллионта алпака таклиф қилса ҳам кинокомпания билан ‘Кариб денгизи қароқчилари’ бўйича ҳамкорлик қилмайсиз, шундайми?», — дея сўраган адвокат. «Бу тўғри, жаноб Роттенборн», — жавоб қайтарган Депп.Шунингдек, у ҳозирга қадар биринчи «Кариб денгизи қароқчилари: ‘Қора марварид’ ланъати» фильмини кўриб чиққани кўрмаганини, бироқ картина муваффақиятидан хабари борлигини тан олган.Суд давомида актёр уни франшизада олиб ташлашган бўлса-да, Жек Читтак қаҳрамони аттракционлар ва ўйинчоқ дўконларида олдингидек пайдо бўлишини таъкидлаган. Деппнинг сўзларига кўра, унинг карьераси ўзига нисбатан айбловлар эълон қилинган сониядан бошлаб «тугаган».«Бу содир бўлган заҳоти мен ютқаздим. Ушбу синов натижасидан қатъий назар, мен умримнинг охирига қадар уни кўтариб юраман… Мен Эмбер Хёрдни мени йўқ қилиш учун туҳмат қилгани ва турли ёлғон кўрсатмалар бергани учун судга бераман», — дейди актёр.Мавзуга доир: Денгиз касаллигидан азият чеккан актёрлар ва ҳақиқий прототипга эга Жек Читтак: «Кариб денгизи қароқчилари» фильми ҳақида ҳайратда қолдирадиган 10 та факт (фото)

Manba: Daryo.uz