Huawei nova Y70 Plus: катта экранга эга юқори автономли «махлуқ» тақдим этилди

Ўз 29
Huawei компанияси улкан аккумулятор сиғимига эга янги смартфонини тақдим этди, деб хабар беради GSMArena. Фото: GSMArenaЯнги қурилма пикселлари нисбати 1600х720 га тенг 6,75 дюймли LCD-дисплей билан жиҳозланган бўлиб, олд тарафидаги томчисимон қирқимга f/2.0 дифрагмали селфи камера жойлаштирилган (8 мегапикселл).Гаджетнинг яна бир ўзига хослиги — сиғими 6000 мА/соатни ташкил этувчи кенг сиғимли аккумуляторга эгалигида. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, смартфон бир марта қувватланиш орқали уч кунгача ишлай олади. Шунингдек, қурилма тезкор қувватланиш функциясига ҳам эга, бироқ у чекланган — 22,5 ватт.Смартфоннинг орқа қисмида асосий датчиги 48 мегапикселга тенг учталик камера ўрин олган. Унинг ёнида 120 бурчак остида тасвирга олиш имкониятга эга 5 мегапикселли ва чуқурликни ўлчовчи 2 мегапикселли датчик жойлашган.Huawei’нинг янги смартфони 1 май санасидан сотувга чиқади. 4/128 гигабайтли версияси нархи 365 долларни ташкил этади.Аввалроқ Россиянинг Caviar бренди Huawei P50 Pro смартфонини «Алёнка» шоколадига айлантирилгани тўғрисида хабар берилганди.Мавзуга доир:  Huawei’нинг имо-ишоралар орқали бошқариладиган смартфони тақдим этилди Huawei дисплейи сурилишга қодир футуристик смартфонни патентлади

Manba: Daryo.uz