Фильмлардаги образлари ишончли чиқиши учун ҳаётини хавф остига қўйган жаҳон киноси юлдузлари (фото)

Ўз 27
Ҳеч кимга сир эмас, кўплаб истеъдодли ижодкорлар ўз ишига шунчалик фидойи бўладики, томошабинлар ишониши учун ўта қалтис вазиятларда ҳам барчасига тайёр. Лекин образга кириш истаги актёрларнинг соғлиғи, асаблари ва баъзан ҳаётдан кўз юмишга ҳам олиб келади. «Домашний очаг» нашри суратга тушиш жараёнида ҳаёти хавф остида қолган бир қанча Голливуд юлдузларининг ҳикояларини тақдим этди. Фото: «Домашний очаг»Жонни Депп — «Лас-Вегасдаги қўрқув ва нафрат» Фото: «Домашний очаг»Жонни Депп ўз қаҳрамони — журналист Хантер С.Томпсон билан танишиш учун унинг уйига кўчиб ўтган ва у ерда 4 ой давомида қаҳрамонининг гиёҳвандлик тажрибалари ҳақидаги кундаликларини ўрганган. Актёр Томпсоннинг хулқ-атвори ва сўзларини ўзлаштириб, шу қадар аниқ қайта яратдики, суратга олиш жараёни тугаганидан кейин унинг асл қиёфасига қайтиши учун бир неча ой керак бўлди. Фильм 1998 йилда чиққанидан то 2005 йилда журналист ўз жонига қасд қилгунига қадар Жонни Депп ва Хантер С.Томпсон жуда яхши дўст бўлишга улгурди.Шарлз Терон — «Монстр» Фото: «Домашний очаг»Фаолиятини аслида модель сифатида бошлаган Терон кетма-кет қотил ва фоҳиша Эйлин Уорнос роли учун 15 килограмм вазн орттирган. Суратга тушиш жараёнида у қошларини олдирган ва протез тишдан фойдаланган. Ушбу саъй-ҳаракатлар натижаси «Оскар» билан якунланди.Кристиан Бэйл — «Ҳайдовчи» Фото: «Домашний очаг»«Ҳайдовчи» драмаси учун Бэйл 30 килограмм вазн йўқотиб, ўзини толиқтириб қўйган. Оғирлиги 55 килограмм бўлган актёр суратга олиш вақтида кунига биттадан олма ва консерваланган балиқ истеъмол қилган. Картина продюсерларининг сўзларига кўра, актёр бундан ҳам кўпроғига тайёр эди, бироқ жамоа Бэйлнинг соғлиғидан хавотирланиб, ундан тўхташни сўраган.Шиа Лабеф  — «Ғазаб» Фото: «Домашний очаг»Ҳақли равишда энг жиддий ва ўйчан актёрлардан бири саналган Лабеф 2014 йилда «Ғазаб» ҳарбий драмасида суратга тушишга тайёргарлик кўраётганда бу фазилатларни тўлиқ намоён этган. Шианинг ҳарбий базада бир ой вақт ўтказгани ҳаммаси эмас. У тишини олиб, юзини пичоқ билан кесди, ювинишни тўхтатди ва отларнинг нобуд бўлишини бир неча кунлаб кузатди.Леонардо Ди Каприо — «Ҳаёт-мамот» Фото: «Домашний очаг»Ди Каприо «Ҳаёт-мамот» тарихий драмасида суратга тушишга рози бўлиши бу вақт давомида жаҳаннам азобларини кўриш билан баробар эди. Актёр машъум саҳнада суратга тушишга тайёргарлик кўриш учун отнинг жасадида ухлаган. Шунингдек, Ди Каприо саҳналардан бирида бизоннинг хом гўштини истеъмол қилган, бу актёр учун қийин синов бўлган, чунки у вегетариан эди. Қаҳрамоннинг гўштни истеъмол қилиши Леонинг ҳақиқий ҳолатидир. Маълумки, Леонинг барча азоблари ўз самарасини берди: у бир нечта муваффақиятсиз номинациялардан сўнг ўз фаолиятидаги биринчи «Оскар»ни олди.Кейт Уинслет — «Ўқувчи» Фото: «Домашний очаг»Актриса том маънода ўзининг саводсиз концлагер қўриқчи образига тобе бўлиб қолган ва суратга тушиш жараёни тугагандан кейин нормал ҳолатга қайтиши учун унга бир неча ой керак бўлди. «Ўқувчи» фильмидаги иши учун «Оскар»ни қўлга киритган Кейт характердан чиқиб кетиш ролга кириш учун машқ қилишдек машаққатли эканини айтиб ўтди: «Мен бу қаҳрамоним билан хайрлашиш учун кўп вақт ва куч сарфладим».Роберт Де Ниро — «Такси ҳайдовчиси» Фото: «Домашний очаг»1976 йилги психологик триллер учун ёш актёр Де Ниро ҳақиқатан ҳам такси ҳайдовчилик гувоҳномасини олди ва бир муддат шаҳар бўйлаб юрди, мижозлар билан сиёсат ва бугунги жамиятнинг ёмонлашиб бораётган ахлоқи ҳақида суҳбатлашди. Шу билан бир қаторда, актёр ўз қаҳрамонининг оғриқли ва асабий ҳолатини етказиш учун интенсив равишда вазн йўқотди.Жаред Лето —«Ўз жонига қасд қилувчилар» Фото: «Домашний очаг»Ақлдан озган Жокер ролига ўрганиб қолган Лето лойиҳадаги ҳамкасбларига ғалати совғалар юборишни бошлади. Шундай қилиб, Уилл Смит бир пакет ўқ олди, Марго Робби эса унчалик омадли эмас эди — Жаред унга тирик каламуш юборди. Бошқа ҳамкорлар видеомурожаат олди, унда Лето Жокер тимсолида уларга ўлик чўчқа фонида мурожаат қилди. Бу билан Лето ўзининг ҳамкасбларида унга нисбатан ҳақиқий нафратни ҳис қилди.Адриан Броуди — «Пианиночи» Фото: «Домашний очаг»Актёр ташлаб кетилган ва оч қолган пианиночи ролига тайёргарлик кўриш учун узоқ йўл босиб ўтди. Актёр бунинг учун машинасини сотиб, квартирасини қолдирди, телефонларни ўчириб қўйди ва бир нечта шахсий буюмлари билан Европага кетди. Актёр кунига бир-икки дона тухум ва сабзавотли товуқ истеъмол қилди, телевизор кўрмади ва фақат машқ қилди.Хит Лежер — «Қора рицар» Фото: «Домашний очаг»Марҳум актёр мукаммал «хаос агенти»ни яратиш билан машғул бўлган ва тайёргарлик ҳамда суратга олиш жараёнида ҳам характердан четга чиқмаган. Афсуски, актёр ҳеч қачон катта экранда ўз саъй-ҳаракатлари самарасини кўрмади: Лежер оғриқ қолдирувчи, уйқу таблеткалари ва транквилизаторларнинг ҳаддан ташқари дозаси туфайли вафот этди. Актёрнинг баъзи мухлислари Хитнинг ҳақиқат билан алоқасини йўқотганига ва ўзининг ҳамда ақлдан озган Жокернинг қаердалигини тушунмаганига амин, бу эса дори воситаларини меъёрдан ортиқ истеъмол қилишга олиб келди.Мавзуга доир: Кинодаги карьерасини ўзгартириб юбориши мумкин бўлган роллардан воз кечган актёр ва актрисалар (фото) Машҳур фильм ва сериалларнинг суратга олиш майдончасида нималар юз бериши акс этган қизиқарли суратлар (фото) Ўзини жаҳон юлдузига айлантирган фильмларда иштирок этишни истамаган актёр ва актрисалар (фото)

Manba: Daryo.uz