Болливуд юлдузи Приянка Чопра ва Ник Жонас қизига қандай исм қўйгани маълум бўлди

Ўз 21
Хонанда Ник Жонас ва актриса Приянка Чопра фарзандига Малти Мари деб исм қўйди. Бу оммавий ахборот воситаларининг қўлига тушган туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг суратидан маълум бўлди, деб ёзади Elle нашри. Фото: ElleЖуфтлик ўз саҳифаларида шахсан эълон қилганидек, 2022 йил 15 январь куни Калифорнияда машҳур жуфтликнинг қизи суррогат онанинг ёрдами билан дунёга келди. Чақалоқ муддатидан олдин туғилгани учун ҳам жуда заиф эди. Ҳомиладорликнинг олтинчи ойида туғилган чақалоқнинг ота-онаси барча вақтларини янги оила аъзосига бағишлаш учун фаолиятида бироз танаффус қилди.Малти — ҳинд тилидан келиб чиққан санскрит исми бўлиб, «хушбўй гул» ва «ой нури» деган икки маънога эга.Эслатиб ўтамиз, Приянка Чопра ва Ник Жонас олти ойлик муносабатлардан кейин 2018 йилда турмуш қурган. Уларнинг тўйи насроний ва ҳиндуийлар урф-одатларига кўра, Жодхпурдаги Bhawan Palace саройида ўтказилган.Мавзуга доир: Болливуд актрисаси Приянка Чопра қизи учун тайёрлаган хонасини кўрсатди Болливуд юлдузи Приянка Чопра фарзанд кўриш унинг энг катта орзуси эканлиги ҳақида сўзлаб берди

Manba: Daryo.uz