Кўп марта кўрган бўлсангиз ҳам, севимли фильмларингиздаги сиз эътибор бермаган ҳолатлар (фото)

Ўз 22
AdMe нашри кўп йиллар давомида севиб томоша қилинган баъзи фильмларни атайин қайта кўриб чиқди. Уларнинг тахминлари тасдиқланди: режиссёрлар ва монтажчилар ҳар доим ҳам деталларга эътибор бераверишмайди.«Соҳибжамол ва махлуқ» Фото: AdMeФильм давомида Белл бош кийимсиз юради. Кино ижодкорлари авваллари фақат ижтимоий меъёрларга амал қилмайдиган аёлларгина боши очиқ юришини ҳисобга олмаган кўринади. Қизиғи шундаки, фильмда ҳам шаҳарчанинг барча оддий аҳолисининг бошида рўмол ва қалпоқ бор. Аммо Гастон ва унинг ҳамроҳи Лефу дам олган жойнинг ёш хонимлари, истисносиз, боши очиқ. Эҳтимол, Беллни «ғалати» деб аташлари бежиз эмасдир? Ахир соҳибжамол қиз ва махлуқ ҳақидаги эртак 1740 йилда, жамоат жойларида бош кийим кийиб юриш ҳали ўтмишга айланмаган пайтда ёзилган. Фото: AdMe«Сумерки» Фото: AdMeЭсингизда бўлса, вампир Эдварднинг териси қуёш нурида порлайди. Лекин негадир бу Калленлар оиласининг бошқа аъзоси Элисга тааллуқли эмас. У қўлқоп ва қора кўзойнак тақиб юришига қарамай, қуёш юзининг очиқ жойларига тушади, лекин қиз кун давомида хотиржам юради ва умуман порламайди.«Марслик» Фото: AdMeМарк Уотни Марсда ёлғиз ўзи юрганида 1997 йилдан бери ишламай қолган Pathfinder аппаратини топади ва ундан Ерга сигнал юбориш учун фойдаланади. Қизиқ, қандай қилиб у 40 йил олдинги технологияни тушунади, ҳатто унга замонавий ўтказгичларни улайди? Диққат билан қарасангиз, ўтказгичлар ҳам ўзиники каби мос келади.«Уйда ёлғиз» Фото: AdMe1-кадрда Кевин супермаркетда саватига қизил идиш ювиш воситасини солганини аниқ кўриш мумкин. Аммо уйга қайтаётганда пакетлари йиртилиб кетади ва бундай идиш йўқлиги маълум бўлади. Бироқ бу Кевиннинг ушбу воситани бироз кейинроқ уйда ишлатишига тўсқинлик қилмайди. Фото: AdMeШунингдек, болакай тўла пакетларни қанчалик осон олиб юришига эътибор беринг. У қўлларини умуман зўриқтирмайди. Аслида гел идишларнинг ўзи камида 1,5 кг оғирликда бўлади.«Алиса ғаройиботлар мамлакатида» Фото: AdMeАлиса қуён инидан йиқилиб тушганда, бўйнидаги занжир сирли равишда ғойиб бўлади. Қиз пастга қараганда маржон бўйнида эди, бир неча сониядан кейин у йўқолади. Бу ҳолат қизнинг катталашиши ва кичрайишидан олдин ҳам содир бўлади.«Жосус болалар-2: Йўқолган орзулар ороли» Фото: AdMeФильм ёш саргузаштчилар Кармен ва Жунининг истироҳат боғидаги саргузаштлари билан бошланади. 1-кадрдаги одам уларга баъзиларнинг юқори тезлик туфайли кўнгли айнишини айтади ва бунинг исботи сифатида у соябонни кўтаради, шу заҳотиёқ кимдир қайт қилади. Аммо кейинроқ ушбу аттракциондаги барча кабиналар ҳаракат пайтида шиша гумбаз билан маҳкам ёпилганлиги кўрсатилади.«Шерлок Холмс: соялар ўйини» Фото: AdMeҲақоратланган Мери стаканидаги ичимликни Холмснинг юзига сепиб юборади. Аввалига унинг пешонасидаги сочлар қуруқ бўлиб, бир неча сониядан сўнг бирданига тушунарсиз тарзда намланади. Ёноғдаги томчилар ва чизиқлар ҳолати ҳам ўзгаради.«Ван Хелсинг» Фото: AdMeВампир Алиранинг сирғаларига эътибор беринг. Унинг Анна билан кескин суҳбати давомида бу безаклар пайдо бўлади ва йўқолади.«Ҳаёт-мамот ўйинлари» Фото: AdMeГэйл ов пайтида Китниссга нон олиб келганида, у ҳаяжонланиб сўрайди: «Наҳотки бу ҳақиқий?». У ўзини анчадан бери нон кўрмагандек тутади. Аммо 12-округда новвойхона бор эди: Пит бу ерда ота-онасига ёрдам беради ва тортларни безашни ўрганади, кейинчалик бу унга ниқобланишида ёрдам берди.Мавзуга доир: Оламшумул машҳурлик келтириши мумкин бўлган ролларни рад этган актёр ва актрисалар (фото) Машҳурлиги ва кассабоплиги бўйича оригиналини ҳам ортда қолдирган давомли фильмлар Котиба, фаррош, жиннихонада юк ташувчи: Голливуд юлдузлари машҳур бўлгунга қадар қаерда ишлаган? Ажабтовур трюклар ҳамда самимий юмор ишқибозларига: Жеки Чан иштирокидаги энг яхши фильмлар

Manba: Daryo.uz