Инсайдер: iPhone 14 автофокусли фронтал камерага эга бўлади

Ўз 27
Минг-Чи Куо исмли таниқли инсайдер 2022 йилда тақдим этиладиган iPhone’нинг селфи-камераси автофокусга эга бўлиши мумкинлигини маълум қилди, деб хабар беради GizmoChina. Фото: GizmoChinaАвтофокусни қўллаб-қувватлайдиган фронтал камера ҳозирги iPhone’лардан фарқли равишда тасвирларни анча тиниқ суратга олиш имконини беради. Анча кенг диафрагма — Куонинг айтишича ф/1,9 — фоннинг «чапланишини»ни таъминлайди ва кўпроқ ёруғликни ўтказишга имкон беради. Бу эса ўз навбатида тунги селфи ва FaceTime портрет режимидан яхшироқ фойдаланишга хизмат қилади.Бундан ташқари, экспертнинг сўзларига кўра, Apple iPhone 14 Pro’да «қошдан» воз кечади. Бунинг ўрнига экранда иккита тешик пайдо бўлади — кичикроқ айлана қирқим ҳапдори кўринишидаги тешик ёнидан ўрин олади.Мазкур янгилик Apple ўзнинг янги камерасини кичик тирқишга жойлаштириш кераклигини англатади ва бу уддалаб бўлмас топшириқ эмас. Масалан, Samsung Galaxy S22 нинг селфи-камераси автофокусга эга ва айланасимон қирқим ичида жойлашган. Шунга қарамай, Google ва ОnеPlus’нинг сўнгги флагманлари ўзгармас фокуслар билан жиҳозланмоқда.Куо ўз твитида модернизация қилинган фронтал камера «iPhone 14 нинг тўртта янги моделига ўрнатилиши» мумкинлигини ёзган, яъни Apple яхши селфидан ўзининг Prо телефонлари савдосини қўллаб-қувватлашдагина фойдаланмайди. Бу янги смартфонларнинг Prо-версиялари А16, арзонроқ моделлари эса олдинги А15 процессорида ишлаши тўғрисида тарқалган миш-мишлар фонида яхши, албатта.Янги линейкадаги смартфонлар кузда тақдим этилади.Аввалроқ интернетда куз ойида тақдим этилиши кутилаётган iPhone 14 Pro смартфонининг янги рангдаги тасвирлари пайдо бўлганди. MyDrivers порталида эълон қилинган рендерларда iPhone қурилмаси тилла (тўқ тусли) ва қирмизи рангларда намойиш этилган.Мавзуга доир: iPhone 15 камерасида янги датчик пайдо бўлиши маълум қилинди

Manba: Daryo.uz