Қандли диабет хавфини оширадиган маҳсулотлар

Ўз 33
Қандай маҳсулотлар қандли диабет ривожланиш хавфини оширишини билиб олинг, шунда уларни кундалик рациондан чиқариб ташлаш орқали саломатликни ҳимоя қилиш мумкин. Фото: Marie ClaireБаъзи маҳсулотлар 2-тоифа диабет ривожланишини қўзғатади. Нидерландияда 20 000 субъект иштирокида тадқиқот ўтказилди. Бу шуни кўрсатдики, жуда кўп зарарли екуликлар, айниқса газли ичимлик, чипс ва қовурилган овқатлар 2-тоифа диабет ривожланиш хавфини 70 фоизга оширади.Калифорниядаги Амитабҳа тиббиёт клиникасининг директори доктор Исаак Элиаз «Рацион муҳим аҳамиятга эга, — дейди. — Агар кимдир иккинчи тоифа диабет хавфини камайтирмоқчи бўлса, рационни ўзгартириш машқлар ва стрессни бошқариш билан бирга стратегиянинг бир қисми бўлиши керак».Мутахассислар иккинчи тоифа диабет ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин бўлган тўртта озиқ-овқат маҳсулотларни истеъмол қилишдан огоҳлантиради. Уларга имкон қадар ушбу маҳсулотларни камроқ истеъмол қилиш тавсия этилади.Таркибида шакари бор ичимликлар2010 йилда Diabetes Care журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, кунига бир ёки иккита шакарли ичимлик ичиш ойига бир мартадан камроқ ичиш билан солиштирганда иккинчи тоифа диабет хавфини 26 фоизга оширади.«Газли ичимликлар, ширин чой ва лимонад каби шакарли ичимликлар иккинчи тоифа диабет хавфини оширади, — дейди диетолог Жилл Вайзенбергер. — Ҳаддан ташқари кўп калория килограмм ортишига олиб келади ва шакар инсулин қаршилигини ошириши мумкин».Шакарнинг саломатликка таъсирини минималлаштиришнинг энг яхши усулларидан бири шакар билан бойитилган, шу жумладан мевали ичимликларни чеклашдир. Сувсизланишни олдини олиш учун кўпроқ сув ичган маъқул. Бундан ташқари, чой ва қаҳвани шакар, қаймоқ билан хавфини орттирмаслик зарур.Қизил ва қайта ишланган гўшт2011 йилда American Journal of Clinical Nutrition журналида чоп этилган тадқиқотда тадқиқотчилар кунига бир марта қизил гўшт истеъмол қилиш иккинчи тоифа диабет хавфини 19 фоизга оширади, деган хулосага келишди. Қайта ишланган қизил гўшт учун хавфнинг ўсиши 51 фоизини ташкил этди.Қизил ва қайта ишланган гўшт иккинчи тоифа диабет билан боғлиқ. Хот-дог, гамбургер каби қайта ишланган гўштли егуликлар, айниқса, натрий ва нитрит миқдори юқори бўлганлиги сабабли зарарли ҳисобланади.Доктор Элиазнинг сўзларига кўра, оқсилнинг бошқа манбаларига ўтиш саломатликни яхшилаши мумкин. «Балиқ, парранда гўшти ва тухумларнинг сариғи, баъзан эса ўт билан озиқланган мол гўшти — барчаси соғлом сабзавотлар устунлик қиладиган рационга киритилиши мумкин», — деди эксперт.Юқори даражада қайта ишланган углеводга бой маҳсулотларҚайта ишланган углеводлар, шу жумладан оқ ун, оқ гуруч ва оқ шакардан тайёрланганлар, аслида организм учун жуда муҳим бўлган клетчаткага, шунингдек, фойдали витамин ва минералларга эга бўлмаган маҳсулотлардир. Уларни ҳазм қилиш жуда осон бўлганлиги сабабли, улар қон шакарини ва инсулин даражасини ошириши мумкин. Вақт ўтиши билан бу иккинчи тоифа диабетга олиб келиши мумкин.2007 йилда Интернал Medicine архивида чоп этилган тадқиқотга кўра, юқори даражада қайта ишланган углеводларга бой рацион иккинчи тоифа диабет хавфини оширади. Фаст-фудни кўп истеъмол қилган хитойлик аёлларда соғлом маҳсулотларни тановул қилган аёлларга нисбатан диабет касаллиги 21 фоизга ошган.Доктор Элиаз «Биринчи айбдор озуқавий моддаларга бой, юқори шакарли калориялардир, — дейди. — Бу маҳсулотларни иложи борича ратисонда чиқариб ташлаш керак». Оқ нонга қўшимча равишда, бошқа маҳсулотлар — булочка, пирожни, крекер ва макаронни истисно қилиш керак. Бунинг ўрнига, бутун донли маҳсулотларни танлаган яхшироқ.Тўйинган ва транс ёғли маҳсулотларТранс ёғлар қадоқланган пиширилган маҳсулотлар ва супермаркетлардаги тайёр ширинликлар ва ресторанларда қовурилган овқатларда, тўйинган ёғлар эса ёғли гўшт, сариёғ, ёғли сут ва пишлоқда мавжуд. Тўйинган ва транс ёғлар қонда холестерин даражасини ошириши мумкин ва юқори холестерин иккинчи тоифа диабет учун хавф омили ҳисобланади.Жилл Вайзенбергер ушбу гуруҳдаги маҳсулотлар ўрнига қуйидагиларни истеъмол қилишни тавсия этади: «Зайтун ва канола ёғида таом пиширинг, ширинликлар ўрнига ёнғоқларни истеъмол қилинг, ёғсиз гўшт ва терисиз парранда гўштини тановул қилишга одатланинг».Мавзуга доир: Рўза тутиш қандли диабет ва тери касалликларининг олдини олади Тетиклик, сарвиқомат ва саломатлик учун: қонда шакар миқдорини камайтиришнинг 3 та оддий усули «Ҳаммасига шакар сабабчи» ҳамда қандли диабет ҳақидаги бошқа янглиш фикрлар

Manba: Daryo.uz