Ачиб қолган сутдан унумли фойдаланишнинг 9 усули

Ўз 41
Ачиб қолган сут эрталабдан қаҳвасиз ва мазали бўтқасиз қолдириши табиий. Лекин уни ташлаб юборишга шошилмаслик керак. Ундан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин. Фото: «Домашний очаг»Аввало музлаткичдаги сутнинг ҳолатини аниқлаш керак. Агар у эндигина бузила бошласа, уни ишлатиб юбориш мумкин. Аммо сут юзасида аллақачон парчалар пайдо бўлган ёки унинг ранги ўзгарган бўлса, демак, у яроқсиз ҳолга келган. Пастеризация қилинмаган сутни сотиб олганлар уни ачиб, қуюқлашгунга қадар кутиши мумкин.Ачиб қолган сутдан нималар тайёрлаш мумкин?Қуймоқ пиширингАчиган сут қуймоқ пишириш учун айни муддао. Оладе, қуймоқ, булочка  — кўплаб рецептлар мавжуд, фақат маъқул келганини танлаш керак.Шўрва тайёрлангАчиган сут пюре шўрва ва запеканка тайёрлаш учун жуда яхши танлов. Унга гўшт қўшиб, таом қуюқлашгунга қадар аралаштириш керак.Гўштни маринадлангГўштни ачиган сутда маринадлаш орқали уни мазали, сувли ҳамда юмшоқ пишириш мумкин.Пишлоқ ёки творог тайёрлангАчиган сутдан уй шароитида пишлоқ ёки творог тайёрлаш мумкин. У идишларда 90 даражада қиздирилади, творогни зардобдан ажратилиши учун сирка қўшиб, мулойимлик билан аралаштирилади. Сўнгра творог дока ёрдамида сувдан сузиб олинади. Туз, озгина қаймоқ қўшиб аралаштирилади. Совитилган творогни бир ҳафта истеъмол қилиш мумкин.Косметика ўрнида фойдаланингАчиган сут таркибидаги кислота терига фойдали, уни силлиқ ва таранг қилади. Сутни сув билан озгина суюлтириб, юзга суртилади. Кейин юз тоза сув билан ювилади.Сутли ванна қабул қилингИлиқ ваннада бир ёки икки стакан ачиган сут танага сеҳрли таъсир кўрсатади. Агар ҳиди безовта қилса, севимли эфир мойининг бир неча томчиси буни яхши бартараф этади.Ўсимликлар учун фойдалиАчиган сутни ичиш мумкин эмас, лекин ўсимликлар учун фойдали. Уни сув билан суюлтириб, гул тувакларига қуйиш керак. Сутдаги кальций ўсимликларинг ўсишига ёрдам беради. Айниқса, бу помидор учун фойдали. Айтганча, ачиган сутнинг ҳиди зараркунанда ҳашаротларни мукаммал тарзда қайтаради.Уй ҳайвонларини озиқлантирингАчиган сут уй ҳайвонлари овқатига ажойиб қўшимча ҳисобланади. Оқсил ва кальцийнинг қўшимча дозаси учун ит ёки мушук овқатига бироз сут қуйиш мумкин.Сут ачиб қолмаслиги учун уни музлатиб қўйиш керакАгар жуда кўп сут сотиб олинган бўлса, уни музлаткичда сақлаш мумкин. Ундан фойдаланиб бўлгач, яна музлаткичда қолдириш керак.Мавзуга доир: Тухум қайнатилган сувни нима сабабдан тўкиб юбормаслик керак? Ошхона жиҳозларидан унумли фойдаланишнинг 15 та усули Бананларни узоқ вақт янгидек сақлаш учун нималарга эътибор бериш керак? Ташлашга шошилманг: мева ва сабзавот пўстлоғининг кўпчиликка номаълум фойдалари

Manba: Daryo.uz