15, 30 ёки 50: қуёшдан ҳимояловчи SPF кремидаги рақамлар нимани англатади?

37
Кўпчилик аёллар, албатта, SPF (Sun Protective Factor) қуёшдан ҳимояланиш даражасининг кўрсаткичи эканини билади. Аммо бу қисқартма ортидаги рақамлар нимани англатади ва SPF 15 ва SPF 50 ўртасида қандай фарқ бор? Фото: FreepikSPF 50 креми терини ультрабинафша нурлардан кун бўйи ҳимоя қила оладими?Йўқ, чунки бундай кремларни ҳар 2-3 соатда қайта қўллаш керак. Унда нимага 50 SPF қуёшдан ҳимояловчи кремини харид қилиш керак? Чунки SPF қийматига эга воситалар бошқаларига қараганда ишончлироқ. SPF 15 креми ультрабинафша нурларнинг 93 фоизидан ҳимоя қилади, уни терига қалинроқ қўллаш кераклигини кўрсатади. SPF 30 ультрабинафша нурларнинг 97 фоизидан, ва SPF 50 эса 98 фоизидан ҳимоя қила олишини англатади. Қуёшдан ҳимоя қилувчи кремларни болаларга, рангпар одамларга, шунингдек, танасида холи кўп бўлганларга қўллаш тавсия этилади.SPF’ни қандай қўллаш керак? Агар кремни бутун танангизга сурцангиз, камида 30 мл керак бўлади. (тахминан 2 ош қошиқ). Кремнинг тенг тақсимланиши ҳам муҳим. SPF кремни кўчага чиқишдан 15 дақиқа олдин суртинг, чунки фаол компонентлар ишлаши учун вақт керак бўлади. Ҳар 2-3 соатда крем қайта қўлланилиши керак. Фото: FreepikSPF крем ҳақида яна нимани билишингиз керак? Ёзда ҳар доим кундалик ишлатиш учун SPF 15, 30 ёки 50 бўлган намлантирувчи кремлардан фойдаланган маъқул. У ҳар куни махсус крем ​​каби терингизни ҳимоя қилади. Шуни унутмангки, қуёш нурлари шишадан ҳам ўтади, шунинг учун ҳайдовчилар қуёшдан ҳимояловчи воситаларни очиқ, иссиқ кунларда қўллаш ва SPF рақамлари нимани англатишини билиши керак. Терингизни қуёш нурларидан ҳимоя қилганда юз, кўз ва лаблар атрофи учун ҳам SPF маҳсулотларни унутманг. Бу жойлар жуда нозик бўлиб, SPF омили бўлган лаб бальзамидан фойдаланинг. Қуёшдан ҳимояловчи кремни хона ҳароратида сақлаш мумкин, лекин унинг сақлаш муддати 12 ойдан ошмаслиги керак. Мавзуга доир: Тунги косметик воситаларнинг ҳамма аёллар билиши керак бўлган фойдали хусусиятлари   Қўллар ёшни акс эттиради. Уларнинг кўринишини яхшилашнинг 4 усули Парвариш қилишга мўлжалланган косметик воситалардан қандай кетма-кетликда фойдаланиш керак? Тери қуришининг олдини олишда ёрдам берадиган кундалик одатлар 

Manba: Daryo.uz