Педро Франчески дунёдаги энг ёш ўзи бой бўлган миллиардерга айланди. У нима билан шуғулланади?

Ўз 49
Brex финтех стартапи асосчиси Педро Франчески энг ёш selfmade (ўзи бой бўлган) миллиардерга айланди. Forbes унинг бойлигини 1,5 миллиард долларга баҳолаган. Фото: BloombergДастурлашни 9 ёшида бошлаганПедро Франчески 25 ёшда. У Бразилияда туғилиб ўсган. Бошқа болалар велосипед ҳайдашни ёки спорт ўйнашни ўрганаётганда, Педро iPhone’ни бузишни ўрганарди.Франчески ўзининг биринчи дастурини 9 ёшида ёзган — дастурлашни Google ва YouTube ёрдамида мустақил ўрганган. Дастур Бразилияда ишламаган iOS дастурий таъминотни бузиш учун керак эди. Apple’дан огоҳлантириш олгандан кейин Педро ўз маҳоратини ҳуқуқий соҳада қўллаш кераклигини тушунди.2012 йилда, 20 ёшида, Франчески Twitter’да Энрике Дубуграс билан танишди. Педро каби Энрике ҳам Бразилиядан эди ва дастурлашни яхши кўрарди.Йигитлар тезда умумий тил топдилар ва 2013 йилда Pagar.mе онлайн тўловлар тизимини яратди. Pagar.mе тезда муваффақиятли қозонди.Тасодифан Стэнфордга кириб, уни ташлаб кетдиПедро Стэнфорд дунёдаги энг нуфузли университетлардан бири эканлигини билар эди, лекин у эрга ўқишни режалаштирмаган эди — йигит Бразилиядаги ҳаётидан завқ оларди.Бироқ Энрикенинг фикри бошқача эди ва у ўз дўстини аризаларни қабул қилиш муддати тугашига икки ой қолганда ариза беришга кўндирди.Стэнфорд қабул комиссияси Франчески ва Дубуграс билимидан ҳайратга тушиб, иккаласини ҳам ўқишга қабул қилди. АҚШга кўчиб ўтишдан олдин йигитлар Pagar.mе стартапини йирик халқаро компанияга сотишди. Фото: Fortune2016 йилда Калифорнияга келиб, бразилияликлар янги стартап очишга қарор қилишди. Бир нечта ғояларни кўриб чиққач, Педро ва унинг дўсти молиявий технологияларда (финтех) тўхташга қарор қилди. Шундай қилиб 2017 йилда Brex пайдо бўлганТез орада ўқиш ва ишни бирлаштириб бўлмаслиги тушунгач, йигитлар Стэнфордни тарк этиб, ўз стартапига эътиборни қаратишди.12 миллиард долларлик бизнес қурди ва «бозор бузғунчиси» унвонига сазовор бўлдиАҚШда ишни энди бошлаётган компания учун корпоратив кредит картасини очиш жуда қийин. Кўпгина банклар таъсисчилардан ҳисоб варақ очиш учун шахсий кредит кафолати ёки гаров депозитини тақдим этишни талаб қилади, кредит миқдорини чеклайди.Brex ушбу муаммони ҳал қилишни мақсад қилган. Компания стартаплар учун юқори кредит лимитлари (стандартдан 10 баравар юқори) ва шахсий кафолатларсиз корпоратив карталарни чиқаришдан бошлади.Ташкил этилганидан бир ярим йил ўтгач, Brex ривожланишнинг дастлабки босқичида бўлган стартаплар учун амалда стандарт тўлов ечимига айланди.Лойиҳанинг бутун дастурий платформаси нолдан қурилган, ишлаб чиқувчилар мавжуд технологияларнинг ҳеч биридан фойдаланмаган.2017 йилда лойиҳа биринчи инвестицияларни жалб қилди ва бир йилдан кейин унинг қиймати 1,1 миллиард доллардан ошди. Фото: Forbes2022 йилда келиб, Brex 12,3 миллиард долларга баҳоланмоқда. Америка оммавий ахборот воситалари стартапни «бозор бузғунчиси» деб атайди – компания шу қадар инқилобийки, у ўзи атрофидаги ҳамма нарсани ўзгартириб бошлайди.Ҳозир компания қўшимча хизматларни қўшиб, American Express ва J.P. Morgan Chase каби гигантларга рақобатчи бўлмоқчи.

Manba: Daryo.uz