Ҳамма айб ўзимизда: юз шишишига олиб келувчи 5 ёмон одат

Ўз 36
Эрталаб турганда юз шиши ёки қовоқ остида халтачалар пайдо бўлишининг сабабларини ҳар бир аёл ўзидан қидириши керак. Ушбу муаммонинг олдини олиш учун бир нечта ёмон одатлардан воз кечишингизга тўғри келади.1-ёмон одатЮзни ёстиққа қўйиб ухлаш. Косметологлар қанчалик такрорлашмасин, аёлларнинг аксарияти юмшоқ тўшакда қулай тарзда ётишлари биланоқ бу ҳақда бутунлай унутишади. Бу одатдан қутулиш жуда қийин. Ва бу нафақат гўзаллик учун, балки умуман соғлиқ учун ҳам хавфли. Биринчидан, қон айланиши ва лимфа оқими бузилади, шунинг учун кўз атрофида шиш пайдо бўлади, иккинчидан, бўйин соҳасига босим тушади, учинчидан эса ажинлар пайдо бўлади (нафақат юзда, балки бўйинда ҳам). Мила Кунис — юз шишишининг ёрқин намунасиФото: Legion Media2-ёмон одатКечаси чой ичиш. Парҳезшунослар ётишдан икки-уч соат олдин ҳеч қандай суюқлик ичмасликни тавсия қилади. Уйқу ҳолатида танангиз, шу жумладан, буйраклар ҳам дам олади. Ҳаддан ташқари суюқлик организмдан чиқиш йўлини қидиради. Бу эса юз шишиши ва кўз қовоқларининг осилиб қолишига сабаб бўлади.3-ёмон одатШўр овқатларни яхши кўриш. Айтиш керакки, туз танадаги сувни ушлаб туради ва буйраклар кўп миқдордаги натрийга бардош бера олмайди. Натрий суюқликни нафақат қонда, балки тўқималарда ҳам сақлайди. Бу зарарли одат ҳам юз шишишига олиб келади. Кейт Миддлтон ҳам ётишдан олдин бир чашка қаҳва ичишни яхши кўради, шекиллиФото: Legion Media4-ёмон одатҚаҳвани кўп ичиш. Бир чашка хушбўй каппучино ёки тетиклаштирувчи эспрессо ичмасдан туролмайсизми? Шуни унутмангки, катталар учун кунлик меъёр 400 мл дан ошмаслиги лозим. Қаҳва организмда қарамликни юзага келтиради, уни кўп истеъмол қилиш эса сувсизланишга олиб келади.5-ёмон одатСпорт машқларини эътиборсиз қолдириш. Спорт мухлиси бўлмасангиз ҳам, ҳеч бўлмаганда лимфа дренажи машқларини бажаринг. Ҳар куни эрталаб ўн дақиқа енгил ва мураккаб бўлмаган машқлар кифоя қилади. Натижани эса тез орада сезасиз.Мавзуга доир: Қуруқ ва нам йўтални даволаш учун уй шароитида ингаляция рецептлари Ҳар куни сут ичилганида организмда қандай ўзгаришлар кузатилади? Саратонга қарши кураш: онкологларнинг фикрига кўра энг фойдали ҳамда энг зарарли маҳсулотлар Нима учун бананни кўп истеъмол қилиб бўлмайди?

Manba: Daryo.uz