Атиги 7 дақиқада кружка ичига солиб пишириладиган кекс рецепти

55
Баъзан организм тўсатдан ширинлик истеъмол қилишни қумсаб қолади ёки меҳмонларни иложи борича тезроқ десерт билан ажаблантириш истаги пайдо бўлади. Бундай ҳолатлар учун 7 дақиқа давомида тайёрланадиган кружкада пишириладиган шоколадли кекс рецепт мавжуд. Фото: Marie ClaireБританиянинг BBC Good Food пазандачилик портали ўқувчилар билан мазали ва тез таом тайёрлаш рецепти билан бўлишди. Бунинг учун бир нечта оддий маҳсулотлар, микротўлқинли печ ва озгина бўш вақт керак бўлади.Керакли маҳсулотлар: ун – 4 ош қошиқ; шакар упаси – 4 ош қошиқ; какао – 2 ош қошиқ; тухум – 1 дона; сут – 3 ош қошиқ; ўсимлик ёғи – 3 ош қошиқ; бир чимдим ванилин, шоколад, ёнғоқ ёки майиз. Тайёрланиш жараёни: Ун, шакар упаси ва какао алоҳида идишга солиб аралаштирилади ва аралашма кружкага қуйилади. Тухум қўшиб, қуруқ масса яна яхшилаб аралаштирилади. Кейин сут, ўсимлик ёғи ва ваниль қўшилади. Масса бир текис бўлгунча араштирилади. Кейин қирғичдан ўтказилган шоколад, ёнғоқ ёки майиз қўшиш мумкин. Кружка микротўлқинли печга қўйинг ва энг юқори ҳароратда 1,5-2 дақиқа давомида пиширилади. Кекс кўтарилишдан тўхтаб, қаттиқ бўлганда тайёр бўлади. Кекснинг иссиқ кружкасида эҳтиёткорлик билан олинади ва дастурхонга тортилади. Мавзуга доир: Бор-йўғи 30 дақиқада тайёр бўладиган мазали печенье репцепти Печенье ҳамда манний ёрмасидан тайёрланадиган ноодатий торт рецепти Нозик таъмни қадрловчилар учун: шоколадли торт рецепти Творог қўшиб тайёрланадиган шарчали ширинлик рецепти

Manba: Daryo.uz