Кимёвий воситаларни тўғри ишлатиш бўйича синалган тавсиялар

Ўз 60
AdMe нашри маълум бир юзаларни тозалаш учун қайси кимёвий тозалаш воситалари мутлақо мос келмаслиги ҳақида маълумот беради.Идиш ювадиган воситани сувга аралаштириш керак Фото: AdMeИдиш ювиш воситаларини ҳаддан ташқари кўп ишлатиш тескари таъсир кўрсатиши мумкин. Суюқликнинг бир қисми идишлар юзасида қолади ва уларнинг ёрқинлигини бузади. Энг ёмони эса кимёвий восита организмга овқат билан кириши мумкин.Идиш ювиш суюқлигини ўзининг идишида суюлтирманг. Бундай эритмада бактериялар вақт ўтиши билан кўпая бошлайди. Идишларни юваётганда суюлтирган маъқул — 1 литр иссиқ сувга 1 ош қошиқ гел қўшиш кифоя қилади.Таркибида хлор бўлган тозалагичлар баъзи юзаларга тўғри келмайди Фото: AdMeТозалаш воситалари кўпинча уйдаги барча сиртларни тозалаш учун ишлатилади. Улар ҳар хил турдаги патоген бактерияларни мукаммал дезинфекция қилади ва ўлдиради. Аммо улар баъзи материалларни бузиши мумкин. Кафелларни таркибида хлор бўлган восита билан ювманг — бу хиралашишга олиб келади.Metaлл буюмларга ҳам хлор ишлатиб бўлмайди. Зангламайдиган пўлат ва мис бу модда билан реакцияга киришади. Натижада доғлар пайдо бўлади ва коррозия ривожланади.Ёғоч сиртга қўллашдан олдин полирол таркибини диққат билан ўрганинг Фото: AdMeСуюқ полирол икки хил: ёғ асосли ёки сувли эмульсия шаклида бўлади. Иккала вариант ҳам кирни жуда яхши тозалайди. Аммо ёғ асослининг бир нечта камчилиги бор. Биринчидан, чангни ўзига тортади. Иккинчидан, вақт ўтган сари ёғли сирт сариқ ёки жигарранг рангга киради, рангини ўзгартиради. Шу сабабли мебель кир бўлиб кўринади.Ламинацияланган юзаларга бундай маҳсулотлар билан умуман ишлов берилмаслик керак. Ёғлар ёки мумларни ўз ичига олган полирол доғ ва чизиқлар қолдириши, материалнинг ҳимоя қатламини бузиши мумкин. Бундан ташқари, улар ламинатни ёпишқоқ қилади ва кир янада кўпроқ тўпланади.Телевизор экранлари ва мониторларни қоғоз сочиқ билан артманг Фото: AdMeҚоғоз сочиқлар ошхонада керакли буюм. Лекин уларни уйдаги барча сиртларни тозалаш учун ишлатмаслик керак. Улар намликни ҳар доим ҳам яхши сингдира олмайди, шунинг учун стол усти ёки тахтакачларни тозалашда унчалик самарали бўлмаслиги мумкин.Қоғоз сочиқ микрофибрага қараганда қўполроқ. Суюқ кристалл панеллар ва монитор экранлари каби мўрт нарсалар ишлов берилганда тирналиши мумкин. Қаттиқ босим ҳам экранни ташкил этувчи кристалларни йўқ қилади.Гиламдаги доғни кетказишда идиш ювиш воситасидан фойдаланманг Фото: AdMeИдиш ювиш воситаси гиламдаги кирни кеткизишда ёрдам беради, аммо фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради. Қолдиқ суюқлик баъзан толаларга сингиб кетади ва гиламни ёпишқоқ қилади. Кейин чанг зарралари ва майда қолдиқлар тозаланган жойга шунчалик ёпишадики, ўша жойда доимий равишда доғлар пайдо бўлади. Бу эса гиламни тез-тез тозалашга тўғри келишига олиб келади.Кўпроқ ҳар доим ҳам яхшироқ дегани эмас Фото: AdMeТозалаш воситалари жуда катта миқдорда ёки концентрацияларда ишлатилса, тескари таъсир кўрсатиши мумкин. Суюқликнинг қолган қисми сиртда қолади ва уни янада ёпишқоқ қилади. Натижада нафақат чанг ва кир, балки микроблар учун кўпайиш муҳити пайдо бўлади.Бундай воситаларни оқилона танлаш билан бирга, уни тўғри ишлатиш ҳам муҳимдир. Суюқликни камида 10-15 дақиқа давомида юзада қолдириб, кейин ювиш керак. Бу нафақат кирни кеткизиш вақтини қисқартиради, балки сарфланадиган ҳаракатларни ҳам камайтиради.Ферментли кир ювиш кукунлари ипак ва жун кийимларга тўғри келмайди Фото: AdMeТаркибида ферментлар бўлган оддий кир ювиш воситаларини нозик матоларга ишлатмаган маъқул. Бундай маҳсулотлар таркибидаги ферментлар оқсил ва ёғ доғларини кетказиш учун мўлжалланган. Шунинг учун бундай кукунлар жун ёки ипак матоларга зарар етказиши мумкин.Мавзуга доир: Совиткич музхонаси қандай тозаланади ва буни қанча муддатда амалга ошириш керак? Ошхонада бекорга жой эгаллайдиган, аллақачон ташлаб юбориш керак бўлган буюмлар Идиш ювиш учун мўлжалланган губкани қанча вақт ишлатиш мумкин? Уйдаги жиҳоз ва буюмлардаги доғларни бартараф этишда ёрдам берадиган 10 та маҳсулот

Manba: Daryo.uz