Ўзбекистонда ноябрь ойида энг қиммат ва арзон палов қаерда тайёрлангани маълум қилинди

Ўз 58
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон вилоятлари марказий ҳудудлари кесимида 2021 йилнинг ноябрь ойида тайёр паловнинг ўртача нархларига оид маълумотлар билан бўлишди.Маълум қилинишича, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида сотилган бўлиб, бир порцияси 24 300 сўм бўлган. Ундан кейинги ўринлардан Бухоро (21 300 сўм), Самарқанд (20 000 сўм) вилоятлари жой олди. Энг арзон ош эса Наманган вилоятида, бир порцияси 14 700 сўмдан сотилган.Бир порция ошнинг ўртача нархи қуйидагича:Қорақалпоғистон – 15 700 сўм; Андижон вилояти – 17 800 сўм; (Октябрь ойига нисбатан 200 сўмга ошган) Бухоро вилояти – 21 300 сўм; Жиззах вилояти –19 000 сўм; Қашқадарё вилояти – 20 300 сўм; Навоий вилояти – 15 300 сўм; Наманган вилояти – 14 700 сўм; Самарқанд вилояти – 20 000 сўм; Сурхондарё вилояти – 19 600 сўм; Сирдарё вилояти – 18 700 сўм; Тошкент вилояти – 20 500 сўм; (+1000 сўм) Фарғона вилояти – 17 000 сўм; Хоразм вилояти – 19 400 сўм; Тошкент шаҳри – 24 300 сўм. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда энг оммавий таом — «Палов индекси» маълумотларини шакллантириш 2020 йилнинг январидан жорий этилган. Ушбу маълумотларни шакллантиришда Республиканинг барча ҳудудларида 1 килограмм палов тайёрлаш учун сарфланадиган масаллиқлар миқдори ўрганиб чиқилади. Шунга кўра, умумий овқатланиш муассасаларида бир порция паловнинг ўртача нархи белгиланади.Мавзуга доир:Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари маълум қилинди Тошкент бозорларида нархларни мониторинг қилувчи «Бозор нархи» тизими жорий этилади

Manba: Daryo