Ўзбекистонда энг кўп чакана савдо амалга оширилган ҳудудлар маълум қилинди. Тошкент пешқадам

Ўз 54
Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик субъектларининг энг кўп чакана савдо товар айланмаси қайси вилоятлар ҳиссасига тўғри келиши аниқланди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.Маълум қилинишича, ҳудудлар кесимида энг кўп чакана савдо айланмаси ҳажми Тошкент шаҳрига тўғри келган — 25,3 триллион сўм. Кейинги ўринлар қуйидагича кўриниш олган:Тошкент вилояти — 13,9 триллион сўм; Фарғона вилояти — 12,1 триллион сўм; Самарқанд вилояти — 11,3 триллион сўм; Андижон вилояти — 10,1 триллион сўм; Қашқадарё вилояти — 9,6 триллион сўм. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудларининг январь—сентябрь ойларидаги ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича маълумот берилганди. Унга кўра, Тошкент шаҳри 87,8 триллион сўм билан етакчилик қилган.Бундан ташқари, 2021 йилнинг дастлабки 10 ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг ҳудудлар кесимидаги статистикасини эълон қилинган. Бу кўрсаткич бўйича ҳам пойтахт етакчи — 13,2 миллиард доллар.Мавзуга доир:Шавкат Мирзиёев тадбиркорларга солиқ соҳасида қатор енгилликлар берувчи фармонни имзолади Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши борасидаги прогнозларини оширди

Manba: Daryo