Тошкентдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди (видео)

Ўз 62
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги. Кадр: Видеодан скриншотҚайд этилишича, 1 декабрь куни соат 22:18 да Шайхонтоҳур тумани, Жарариқ кўчасида жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин келиб чиққан. 4 та ёнғин қутқарув техникалари воқеа жойига соат 22:26 да этиб борган ва 22:55 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.Ёнғин оқибатида хонадоннинг тахминан 200–250 квадрат метр майдони зарарланган. Бирламчи маълумотларга кўра жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.Мавзуга доир:«Бульдозерлар, сув ташувчи машиналар ва 100 га яқин ходимлар жалб этилган». Амударёдаги ўрмонзорда содир бўлган катта ёнғин бир неча кунда ўчирилди Қашқадарёдаги корхоналардан бирининг омборхонасида ёнғин чиқди (видео) Наманганда бир-бирига қўшни икки уйда ёнғин чиқди (видео)

Manba: Daryo