Тошкентда нарколаборатория фаолиятига чек қўйди. Жиноий гуруҳ аъзосининг уч нафари — талабалар

Ўз 60
ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган махсус операция натижасида интернет тармоғи орқали синтетик наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди, деб хабар беради ЎзА. Фото: Видеодан кадрМаълум қилинишича, ушбу шахслар томонидан Тошкент шаҳрида ижарага олинган 3 та хонадонда «Мефедрон» синтетик наркотик моддасини яширин лаборатория шароитида ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.Махсус тадбирлар натижасида ушбу хонадонларда умумий миқдорда 892 грамм «Мефедрон», 45 грамм «Алфа-ПВП» синтетик наркотик моддалари, хом ашё сифатида фойдаланиладиган 360 литрдан ортиқ заҳарли кимёвий моддалар ва прекурсорлар ҳамда зарур асбоб-ускуналар, ҳимоя воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.Шунингдек, гуруҳ аъзолари томонидан хуфия жойларга яшириб қўйилган 898 грамм «Мефедрон» моддаси, 15 литр ва 12 килограмм миқдорида турли хил кимёвий моддалар ҳамда 8 литр «Бромкетон» олиб қўйилган.Бундан ташқари, улардан ноқонуний йўллар билан биткоин криптовалютасида жамғарилган 113 770 АҚШ доллари ҳам мусодара қилинган.«Таъкидлаш лозимки, 1992—2000 йиллар оралиғида туғилган гуруҳ аъзоларининг 3 нафари Тошкент шаҳридаги ҳамда хориждаги нуфузли олий ўқув юртлари талабалари ҳисобланади», — дейилади хабарда.Шунингдек, таъкидланишича, наркокурьерлар томонидан синтетик гиёҳванд моддаларни мамлакатимизга хорижий давлатлардан олиб келиниши ҳам кузатилмоқда.Хусусан, юк автомашинасида чет элдан келтирилган электросамокат ичига яшириб қўйилган 2 килограммга яқин «Мефедрон» ва 499 грамм «Спайс» моддаларини ҳамда 6 дона гашиш мойи капсуласини қабул қилиб олган вақтида Тошкент шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган шахс (1996 йилда туғилган) қўлга олинган.Шунингдек, 36 ёшли фуқаро ҳам хориждан юк автомашинасида олиб келинган электросамокат ичига яшириб қўйилган 500 грамм героин, 947 грамм гашиш, 500 дона LSD номли синтетик наркотик модда ҳамда 60 дона гашиш мойи капсуласини қабул қилиб олган вақтида ушланган.Аниқланишича, мазкур шахслар Тошкент шаҳрида интернет тармоғи орқали наркотик моддаларни сотиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳнинг фаол аъзолари ҳисобланади.Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Аввалроқ ДХХ Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларида 2,4 млрд сўмлик ноқонуний товарлар контрабандасига чек қўйгани, Тошкент вилоятида 4 кг гиёҳванд модда сақлаётган эркак аниқлангани, ИИБ ходимига ишни ёпиш учун пора берган ўғли эса қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.Мавзуга доир:ДХХ Жиззах, Андижон ва Тошкент вилоятларида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган бир неча хориж фуқароларини қўлга олди Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини сотиш билан шуғулланган интернет дўконларини реклама қилиб келган шахслар қўлга олинди

Manba: Daryo