Наманган ва Санкт-Петербург ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди

Ўз 87
Россиянинг Smartavia авиакомпанияси Наманганга илк мунтазам парвозини амалга оширди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда. Фото: «Дарё» / Раҳмонжон МамадалиевАвиакомпания Boeing-737 русумли ҳаво кемасида 2 декабрь куни тонгда 137 нафар йўловчини Санкт-Петербургдан Наманганга олиб келди. Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов Фото: «Дарё» / Жаҳонгир АкрамовОрадан 1,5 соат ўтиб 169 нафар йўловчи шу самолётнинг ўзида Намангандан Санкт-Петербургга учиб кетди. Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов Фото: «Дарё» / Жаҳонгир АкрамовSmartavia Россиядаги йирик авиакомпаниялардан бири бўлиб, 15 та ҳаво кемасига эга, Россия ва хориждаги 60 дан ортиқ аэропортга парвоз қилади. Фото: «Дарё» / Жаҳонгир АкрамовКомпания бугунга қадар Санкт-Петербург—Наманган—Санкт-Петербург йўналишидаги фақат чартер рейсларини амалга ошириб келарди. Энди Smartavia ҳафтанинг ҳар пайшанба куни ушбу йўналишда доимий парвозларни йўлга қўйди. Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов Фото: «Дарё» / Жаҳонгир АкрамовНаманган халқаро аэропорти мутасаддиларининг маълум қилишича, 2021/2022-қиш мавсуми парвозлар жадвалига мувофиқ Россиянинг С7 Airlines ва Урал Airlines авиакомпаниялари Наманганга мунтазам парвозларни бажариши мумкин эди. Бугундан уларнинг қаторига Smartavia ҳам қўшилди. Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов Фото: «Дарё» / Жаҳонгир АкрамовМавзуга доир: «Аэрофлот» Наманган халқаро аэропортига илк парвозини амалга оширди (фото)

Manba: Daryo