Маск двигатель ишлаб чиқаришдаги муаммолар туфайли SpaceX банкротга ушраши мумкинлигини билдирди

Ўз 43
Агар Starship ракета ташувчиси учун Raptor двигателларини ишлаб чиқариш тезлаштирилмаса, АҚШнинг SpaceX компанияси банкротга учраши мумкин. Бу ҳақда компания раҳбари Илон Маск ходимларга йўллаган мактубида маълум қилган, деб ёзади CNBC. Фото: ReutersТелеканал хабарига кўра, миллиардер Шукроналик куни (25 ноябрь)нинг эртасига йўллаган корпоратив электрон почта хатида «оғир аҳвол»ни тасвирлаб берган. Маск ўз хатида Шукроналик куни учун таътилга чиқишни режалаштирганини, аммо двигателлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммоларни аниқлаганидан сўнг, у ишлаб чиқариш линиясида 3 декабрь, жума куни кечқурунгача ёки ҳатто кейинги ҳафта охиригача шахсан ишлашини ёзган. «Очиғини айтганда, фалокатдан қутулиш учун барча қўлларга муҳтожмиз», — деб ёзган у.Маскнинг сўзларига кўра, Raptor инқирози «бир неча ҳафта олдин берилган баҳодан анча ёмонроқ». «Келгуси йилда Starshipни камида икки ҳафтада бир марта учириш частотасига эриша олмасак, биз ҳақиқий банкротлик хавфига дуч келамиз», — дея қўшимча қилган тадбиркор.CNBC таъкидлашича, Маскнинг мактубида SpaceX компаниясининг двигателларни ўрнатиш бўйича вице-президенти Уилл Хелцлининг ноябрь бошида ишдан кетиши ҳолати батафсил ёритилган. Телеканал маълумотларига кўра, у компанияни тарк этишидан олдин Raptor ишлаб чиқарувини тўхтатиб қўйган. Raptor’ни лойиҳалаш ва ишлаб чиқаришга Жейкоб МакКензи бошчилик қила бошлади. Маск ўз мактубида маълум қилишича, Хелцли кетганидан бери SpaceX раҳбарлари «дастур муаммоларини ўрганиб чиқган ҳамда вазият Маск аввал тахмин қилганидан анча жиддийроқ эканини аниқлаган». SpaceX ҳолат юзасидан CNBC сўровига жавоб бермади. Хелцли изоҳ беришдан бош тортди.Raptor — суюқ метан ва кислород билан ишлайдиган тўлиқ газланган ёпиқ циклли двигатель. Уни Starship космик кемаси ва Super Heavy тезлатгичида қўллаш режалаштирилган. Ёпиқ циклдан Американинг «Шаттлов» асосий двигателларида ҳамда бир нечта Совет ва Россия ракета двигателларида, масалан, RD-170, RD-180 ва RD-191 да фойдаланилган. 2020 йилда Маск 1980 йиллардаги двигателлар борасида Совет даврига «миннатдорлик билдириш кераклигини» айтганди. Унинг сўзларига кўра, улар Raptor ракета двигателларини ишлаб чиқувчиларга водород ўрнига суюқ метан ва кислород аралашмасидан фойдаланишга ўтиши учун баҳона бўлиб хизмат қилган.Starship — кўп марта учириладиган, одамларни ташишга мўлжалланган космик кема. SpaceX компаниясида уни ишлаб чиқариш 2012 йилдан бери давом этмоқда. Худди шу номдаги ракета ташувчиси (биринчи босқичида Super Heavy’ни ўз ичига олган) 100 тоннадан ортиқ юк кўтарувчи космик кемани паст ер орбитасига олиб чиқиш, кейинроқ Марсга парвозларни амалга ошириш учун мўлжалланган.Мавзуга доир:Ой ва Марсга учишга мўлжалланган Starship кемаси прототипи биринчи марта муваффақиятли қўнди (видео) SpaceX астронавтларни Ойга етказиш ҳуқуқига эга бўлди Марсга учишга мўлжалланган Starship ракетаси прототипи синовлар чоғида яна портлади (видео)

Manba: Daryo