Ла Лига. «Реал» Карим Бенземанинг голи эвазига «Атлетик»ни мағлуб этди

Ўз 60
Футбол бўйича Ла Лиганинг қолдирилган 9-тур ўйини 1 декабрь, чоршанба куни бўлиб ўтди. Фото: Getty ImagesУнда «Реал» ўз майдонида «Атлетик» билан баҳс юритиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди. 40-дақиқада Карим Бензема мадридликларнинг ягона голига муаллифлик қилди.Шу тариқа «Реал»нинг барча мусобақалар доирасидаги ғалабали серияси 7 та ўйинга етди. Жамоа кетма-кет 10 та баҳсдан бери ютқазмаяпти.Ушбу ғалабадан сўнг Карло Анчелотти шогирдлари очколари сонини 36 тага етказди ва пешқадамликни мустаҳкамлади. «Атлетик» эса 20 очко билан 8-ўринда қолди.Ла Лига9-тур баҳси1 декабрь, чоршанба«Реал Мадрид» — «Атлетик» 1:0Гол: 1:0 – 40 Бензема.«Реал Мадрид»: Куртуа, Алаба, Милитао, Менди, Модрич (Вальверде, 70), Кроос (Камавинга, 80), Каземиро, Васкес (Начо, 80), Бензема, Асенсио (Родриго, 64), Винисиус Жуниор.«Атлетик»: Унаи Симон, Лекуэ (де Маркос, 46), Йерай Альварес, Нуньес, Баленсиага, Саррага, Дани Гарсия (Весга, 82), Венседор (Уильямс, 63), Рауль Гарсия (Сансет, 70), Уильямс, Муниаин (Беренгер, 70).Огоҳлантиришлар: Саррага (31), Лекуэ (43), Модрич (68), Уильямс (77), Каземиро (77).

Manba: Daryo