Германиянинг Мюнхен шаҳридаги қурилиш майдончасида Иккинчи жаҳон урушидан қолган авиабомба портлади

Ўз 45
Германиянинг Мюнхен шаҳрида Deutsche Bahn АG компаниясига қарашли қурилиш майдончасида авиабомба портлади. Иш вақтида юз берган ушбу ҳодиса оқибатда уч киши тан жароҳати олди, улардан бирининг аҳволи оғир, деб ёзади Focus. Фото: Getty ImagesПортлаш Мюнхеннинг марказий темир йўл вокзали яқинида содир бўлган. Натижада ушбу ҳудудда шаҳарлараро ва шаҳар ичидаги темир йўл ҳаракати тўхтатилди, унинг қачон тикланиши ҳали эълон қилинмаган.Воқеа жойига полиция отрядлари ва тез ёрдам машиналари етиб келган. Полициянинг қайд этишича, ҳодиса юзасидан жиноят излари аниқланмаган.Associated Press’нинг маълум қилишича, авиабомба Иккинчи Жаҳон уруши давридан қолган.Эслатиб ўтамиз, май ойида Россиянинг Волгоград вилоятидаги қазиш майдонларидан бирида Иккинчи Жаҳон урушидан қолган ҳарбий снаряд портлаб кетганди. Бунинг оқибатида икки киши ҳалок бўлган. Хусусан, қурбонларнинг бири 1961 йилда туғилган эркак, иккинчиси 2005 йилда туғилган бола экани хабар қилинган.Мавзуга доир:Нидерландияда жўнатма сифатида қадоқланган иккита бомба портлади Саудиянинг Яман билан чегарасида снаряд портлаши оқибатида гўдак ҳалок бўлди Кашмирда бомба портлаши оқибатида ҳиндистонлик тўрт полициячи ҳалок бўлди

Manba: Daryo