Bloomberg дунёнинг энг обрўли инсонлар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида Навальний ҳам бор

Ўз 47
Bloomberg агентлиги 1 декабрь куни 2021 йил бўйича дунёнинг энг обрўли инсонлар рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради «Korrespondent.net». Фото: EPAТаъкидланишича, ҳар йили тақдим этиладиган рўйхатга 2021 йилда эришган ютуқлари «эътирофга лойиқ» бўлган бизнес, кўнгилочар, молия, сиёсат, фан ва технология соҳалари вакиллари киритилган.Шундай қилиб, Pfizer фармацевтика компанияс бош директори Алберт Бурла бошқалар қатори «Бизнес» бўлимига киритилди. Маълум қилинишича, корхонанинг BioNTech компанияси билан ҳамкорликда эришган ютуғи — COVID-19’га қарши вакцина бўйича 36 миллиард доллардан ортиқ тузган битим ҳисобланади ва у «йилнинг энг кўп сотилган фармацевтика маҳсулоти»га айланган.«Молия» бўлимига, хусусан, дунёнинг энг бадавлат инсонларидан бири, Amazon рабари Жефф Безоснинг собиқ рафиқаси Маккензи Скотт ҳам киритилган. У ажрашганидан сўнг, 800 га яқин хайрия ташкилотларига қарийб 8,6 миллиард доллар хайрия қилиб, энг сахий филантроп номига эга бўлган.«Сиёсат» бўлимига бошқалар қатори россиялик мухолифатчи Алексей Навальний ҳам киритилган. «Кремлнинг ашаддий танқидчиси 10 ойдан ортиқ вақтдан бери қамоқда сақланмоқда», — дея таъкидлайди агентлик.«Фан ва технология» бўлимининг бошида TikTok ижтимоий тармоғининг бош операцион директори Ванесса Паппас кўрсатилган. Унинг ютуқлари қаторига биринчи ярим йиллик давомида TikTok асосий рақиблари Instagram (17,7 миллион) ва Snapchat (14,2 миллион)ни қўшиб ҳисоблаганда ҳам АҚШда энг кўп юклаб олинган (34,6 миллион) мобил дастурга айлангани кўрсатилган.«Кўнгилочар» бўлимидан эса эш ойлик суд жараёнларидан сўнг, ноябрь ойида отасининг васийлигидан қутулган қўшиқчи Бритни Спирс ўрин олган.Мавзуга доир:Дунёнинг энг нуфузли университетини ташлаб кетиб, компьютер олами даҳоси ва дунёнинг энг бой одамларидан бирига айланган Билл Гейтс Илон Маск Forbes рейтинги тарихидаги энг бой одамга айланди Жефф Безосга тегишли компания ўзининг космик станциясини қураётганини маълум қилди

Manba: Daryo