А Серия. Элдор Шомуродов захирадан тушган ўйинда «Рома» мағлубиятга учради, «Интер»да ишончли ғалаба

Ўз 43
Футбол бўйича Италия А Сериясининг 15-туридан ўрин олган икки учрашув 1 декабрь, чоршанба куни бўлиб ўтди. Фото: Getty Images«Рома» сафарда «Болонья» билан баҳс юритди ва кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди. Учрашув тақдирини ҳал қилиб ягона голни мезбонлар ярим ҳимоячиси Маттиас Сванберг 35-дақиқада киритди.Учрашувда «Рома»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов 52-дақиқада Стефан аш-Шааравининг ўрнига майдонга тушди.Мағлубиятдан кейин «Рома» 25 очко билан 5-ўринда бормоқда. «Болонья» эса 24 очко билан 7-поғонани банд этган.«Интер» ўз майдонида «Специя»ни қабул қилди ва ишончли ғалабани тантана қилди. Миланликларнинг голларига Роберто Гальярдини ва Лаутаро Мартинес муаллифлик қилди.Мазкур ғалабадан кейин «Интер»нинг очколари 34 тага етди ва 2-ўринга кўтарилди. Ҳисобида 11 очко бўлган «Специя» 17-ўриндан жой олган.А Серия15-тур баҳслари1 декабрь, чоршанба«Болонья» – «Рома» 1:0Гол: 1:0 – 35 Сванберг.«Болонья» – Скорупски, Медель, Сумаоро, Теате, Хики, Сориано, Сванберг, Домингес (Винято, 90), Ольсен (де Сильвестри, 80), Арнаутович (Сансоне, 17), Барроу (Орсолини, 90).«Рома» – Руй Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Манчини (Виня, 73), Рожер, Мхитарян, Верету (Кристанте, 64), Диавара (Карлес Перес, 46), Занёло, Абраҳам, аш-Шаарави (Шомуродов, 52).Огоҳлантиришлар: Сориано (38), Абраҳам (45), Карлес Перес (59), Занёло (72), Скорупски (87), Карсдорп (90), Сансоне (90).«Интер» – «Специя» 2:0Голлар: 1:0 – 36 Гальярдини, 2:0 – 58, пенальти Мартинес.«Интер» – Ҳанданович, Думфрис, Дамброзио, Шкриньяр, Димарко, Перишич, Брозович (Весино, 87), Чалхонўғлу (Сенси, 69), Гальярдини (Видаль, 87), Корреа (Санчес, 74), Мартинес (Жеко, 73).«Специя» – Проведел, Амян (Феррер, 46), Эрлич, Христов, Кивер, Сала (Бурабия, 64), Рэтса (Бастони, 46), Коваленко (Мажоре, 64), Жаси, Манай, Сальседо (Верде, 69).Огоҳлантиришлар: Манай (31), Мартинес (44), Кивер (56).

Manba: Daryo