А Серия. 40 ёшли Ибраҳимович жарима зарбасидан гол урган ўйинда «Милан» «Женоа»дан устун келди. «Наполи» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

Ўз 51
Футбол бўйича Италия А Сериясининг 15-туридан ўрин олган учрашувлар 1 декабрь, чоршанба куни бўлиб ўтди. Фото: Getty ImagesГенуяда бўлиб ўтган учрашувда «Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович 10-дақиқада жарима зарбасидан «Женоа» дарвозасини ишғол қилди. 45+2 ва 61-дақиқада Junior Мессиас дубль қайд этиб, миланликларнинг йирик ғалабасига ҳисса қўшди.Ушбу ғалабадан сўнг «Милан» очколари сонини 35 тага етказиб олди ва 2-ўринда бормоқда. «Женоа» 10 очко билан 18-ўриндан жой олган.«Сассуоло»—«Наполи» учрашувида 51-дақиқада Фабиан Руис ҳисобни очган бўлса, Дрис Мертенс 60-дақиқада неаполликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. «Сассуоло» футболчиси Жанлука Скамакка 71-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, 89-дақиқада Марко эса Ferrari мувозанатни тиклади. 90+5-дақиқада мезбонлар футболчиси Дефрел урган гол VAR томонидан бекор қилинди. Шу тариқа учрашув 2:2 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди.Неаполликлар дуранг натижадан сўнг 36 очко билан 1-ўринда қолди. «Сассуоло» 19 очко билан 12-ўринни банд қилган.А Серия15-тур баҳслари1 декабрь, чоршанба«Женоа» – «Милан» 0:3Голлар: 0:1 – 10 Ибраҳимович, 0:2 – 45 Junior Мессиас, 0:3 – 61 Junior Мессиас.«Женоа»: Сиригу, Гилоне, Маселло (Бани, 77), Ванҳойсден, Васкес, Камбязо, Бадель (Галдамес, 62), Стураро (Эрнани, 46), Ровелла (Портанова, 77), Экубан, Бянки (Пандев, 62).«Милан»: Меньян, Калулу, Кьер (Габбия, 5; Флоренци, 46), Томори, Эрнандес, Крунич, Кессиэ, Тонали (Saleмакерс, 77), Ибраҳимович (Пеллегри, 60), Браим Диас (Бакаёко, 77), Junior Мессиас.Огоҳлантиришлар: Габбия (32), Маселло (67), Ровелла (73).«Сассуоло» – «Наполи» 2:2Голлар: 0:1 – 51 Фабиан Руис, 0:2 – 59 Мертенс, 1:2 – 71 Скамакка, 2:2 – 89 Ferrari.«Сассуоло»: Консили, Толян, Кирикеш, Ferrari, Рожерио (Кирьякопулос, 61), Лопес, Фраттези (Харруи, 77), Траоре (Матеус Энрике, 61), Берарди, Скамакка, Распадори (Дефрел, 88).«Наполи»: Оспина, ди Лоренцо, Кулибали (Жезус, 80), Рраҳмани, Мариу Руй, Лоботка, Зелиньски, Фабиан Руис (Политано, 66), Мертенс (Петанья, 66), Инсинье (Элмаз, 46), Лосано (Демме, 72).Огоҳлантиришлар: Рожерио (25), Берарди (54), Политано (84), Матеус Энрике (86), Демме (88), Дефрел (90).

Manba: Daryo