Рафиқасининг қариндошлари учун хитой тилини ўрганган Марк Цукерберг, Грета Тунберг номи билан аталган ўргимчаклар. Машҳурлар ҳақидаги тасаввурларни ўзгартириб юборадиган фактлар

56
Машҳур шахслар билан боғлиқ янгиликларни миллионлаб мухлислар кузатиб боради. Уларнинг ҳаётида рўй бераётган воқеалар, ўзгаришлар ҳам кўпчиликка қизиқ. AdMe юлдузлар билан боғлиқ фикрларни ўзгартириб юбортирувчи маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилади.Жексон ва Меркюрининг ўхшамаган дуэти Фото: AdMeПоп-қироли Майкл Жексон ва Queen гуруҳи иштирокчиси Фредди Меркюри биргаликда 1985 йил «Theре Муст Бе Море то Life Тҳан Тҳис» қўшиғини ижро қилиши керак эди. Аммо лама сабаб бўлиб, бу ортга қолдирилган. Гуруҳ менежерининг айтишича, Жексон севимли ҳайвонининг қўшиқ ёзилишида иштирок этишини жуда ҳам истаган. Меркюри эса бунга рад жавобини берган.Рафиқасининг қариндошлари билан гаплашиш учун хитой тилини ўрганган Марк Цукерберг Фото: AdMeFacebook асосчиси Марк Цукерберг 2014 йилда ярим соат хитой тилида мунозара олиб бориб, ҳаммани ҳайратда қолдирган. Талаффузи унчалик яхши эмаслигига қарамай, шу қадар банд инсоннинг хитой тилини ўрганишга вақт топгани кишини лол қолдиради. Бунинг иккита сабаби бор. Биринчидан, бу медиа маҳсулотни Хитой бозорида илгари суришга ёрдам бериши мумкин. Иккинчидан эса, миллиардернинг айтишича, хитой тилини ўрганганидан кейин унга рафиқаси Приссилла Чаннинг оила аъзолари билан мулоқот қилиш қулайроқ бўлган.Кайли Миноуг Кайли Женнер билан исми сабаб судлашган Фото: AdMeКайли Миноуг «Кайли» маркасини рўйхатдан ўтказиш учун ариза берган Кардашьянларнинг энг кичик синглиси билан бўлган судда ютиб чиққан. Австралиялик хонанданинг айтишича, унга Кайли исми қўйилган вақтда Женнер ҳали дунёга келмаган. Миноугнинг фикрича, модель ўз бизнесини Кайли деб номлаши унинг брендига зарар етказиши мумкин. Алал-оқибат Женнер ўз брендини шунчаки Кайли деб номламай, унинг олдига Cosmetics сўзини қўшишга мажбур бўлган.Шерлок Холмснинг ёзувчиси ҳақиқий жиноятни фош қилган Фото: AdMeШерлок Холмс билан боғлиқ ҳикоялар муаллифи сифатида машҳур бўлган Артур Konaн Дойл ёзувчиликдан ташқари, судда ютқазганларнинг ҳимояси билан ҳам шуғулланган. Унинг ишлари орасида Оскар Слейтернинг озодликка чиқиши энг катта шов-шувга сабаб бўлган. Германиялик мигрант Шотландия судидаги хатонинг қурбони бўлган. Ноҳақ равишда сургун қилинган эркак орадан деярли 20 йил ўтиб ушбу ишни кўриб чиқишни илтимос қилиб, Konaн Дойлга мактуб ёзган. Ҳақиқат курашчиси сифатида маълум бўлган Артур дарҳол ишга киришган ва машҳур дедуктив методи билан бахтиқаро инсоннинг айбсизлигини исботлаган.Бритни Спирс гуруҳ таркибида қўшиқ куйлаши керак бўлган Фото: AdMeХонанда яккахон фаолиятини бошлашдан аввал ўша вақтдаги машҳур The Spice Girls билан рақобатлаша олиши кутилган Innosense гуруҳига қабул қилинган. Аммо нима ҳам бўлган-у, Бритни ўрнига бошқа бир қўшиқчи олинган. Гуруҳ эса машҳурликка эриша олмаган.«Сумерки» тақдим қилинганидан кейин унинг ёзувчиси Стефани Майернинг турмуш ўртоғи ишдан кетган Фото: AdMeВампирлар ҳақидаги китоб илк бор 2005 йилда тақдим қилинган ва орадан бир ой ўтар-ўтмас New York Times бесцелларлари рўйхатида бешинчи, кейинроқ эса етакчи бўлган. Айниқса, ўсмирлар орасида машҳурликка эришган китобнинг экранизацияси муаллиф Стефани Майерга мўмайгина даромад олиб келган. Ҳаёти шунчалик ўзгариб кетганидан унинг турмуш ўртоғи фарзандларига қараб ўтириш учун ишдан бўшашга қарор қилган.Грета Тунберг шарафига номланган ўргимчаклар Фото: AdMeНобель ва бошқа бир қанча мукофотларга номзод бўлган экофаол Грета Тунберг номи билан аталган ўргимчаклар бор экани ҳақида билармидингиз? Thunberga gen. nov. — Мадагаскардаги янги ўргимчак тури ҳисобланади. Олимларнинг айтишича, мактаб ўқувчиси жонини жабборга бериб куйинадиган иқлим ўзгариши, шунингдек, ўргимчаксимонлар ҳаёт тарзининг ўзгаришига ҳам таъсир қилади. Арахнологлар (ўргимчаксимонлар синфини ўрганувчилар) экофаолнинг исми билан ўргимчакларни аташ орқали бутун дунё эътиборини Мадагаскардаги биохилма-хилликнинг йўқолиб кетишига қаратмоқчи бўлган.Майкл Жексон «Гарри Поттер» мюзиклини тақдим қилишни истаган Фото: AdMe2010 йил Опра Уинфрига берган интервьюсида Жоан Роулинг Майкл Жексон унинг ёнига келиб жажжи афсунгар Гарри Поттер ҳақида мусиқали саҳна асари олишни таклиф қилганини маълум қилган. Аммо муаллиф тижорий таклифларга хавфсираб қарагани учун хонанданинг таклифига рад жавобини берган.Дэвид Боуинг кўз қорачиғи мактаб вақтидаги муштлашувдан кейин ўзгарган View this post on Instagram Мактабда дўсти Жорж Андервуд билан муштлашган Дэвиднинг кўз қорачиғи кейинчалик шундайлигича қолиб кетган.Бэнкси Time журналига пакет кийволган ҳолда тушган суратини юборган Фото: AdMeЗамонанинг энг ёрқин рассомларидан ҳисобланган Бэнксининг ким экани ҳали-ҳанузгача қоронғилигича қолмоқда. ОАВда унинг шахси билан боғлиқ турли тахминлар қалашиб ётишига қарамай, мана бир неча йилдирки, суратларида олам-олам маъно мужассам бўлган рассомнинг ким эканини ҳеч ким билмайди. 2010 йилда у Time журналининг энг нуфузли кишилардан тузиладиган 100 талик рўйхатидан ўрин олган. Ўзининг профилида рассом бошига пакет кийиб тушган сурати билан бўлишган.Жон Хилл Д витамини сабаб шифохонага тушиб қолган Фото: AdMeАктёр Жон Хилл «Уолл-стрит бўриси» фильмини суратга олиш вақтида шифохонага тушиб қолган. Гап шундаки, фильмда Донни Азофф ролини гавдалантириш учун Жоннинг камера қаршисида Д витаминини ҳидлаши керак бўлган. 7 ой давомида такрорланган ушбу трюк эса актёрнинг саломатлигига таъсир қилмай қолмаган.Стивен Болдуин «Ҳанна Монтана» шарафига татуировка туширган Фото: AdMeАка-ука Болдуинларнинг кенжасида татуировка кўп. Улар орасида ҲМ ёзуви туширилгани ҳам бор. Бу «Ҳанна Монтана» сериалини билдиради. Майли Сайрус қачонлардир Стивенга агар елкасига шундай татуировка туширса, унга сериалдан эпизодик рол беришини айтиб ҳазиллашган. Буни жиддий қабул қилган Болдуин Майлининг айтганини қилган. Аммо сериалда иштирок этмаган.Эдди Редмейн ва шаҳзода Уильям мактаб вақтидан буён таниш Фото: AdMeЭдди Редмейн шаҳзода Уильям билан бир мактабда ўқиган. Улар, шунингдек, бир регби жамоасида бўлган.Анна Никол Смитга насиб қилмаган мерос Фото: AdMe26 яшар модель ва 89 ёшли бизнес-магнат Жеймс Говард Маршалл II турмуш қургани ОАВда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. Тўйдан бир йил ўтиб эркак вафот этган, бева Анна эса мерос учун кураша бошлаган. Оқибатда Анна Никол Смитга бир чақа ҳам қолмаган, бизнесменнинг миллионлари эса Маршалл II нинг ўғлига қолган.Роналд Макдоналд масхарабозининг олиб ташланиш сабаби Фото: AdMeРоналд Макдоналд масхарабози бир вақтлар McDonald’s рамзи бўлган. Аммо 2006 йилда ҳаммаси ўзгарган. Ньюкасл полициясига бегона кимса масхарабоз костюмида югуриб чиқиб, болаларни қўрқитаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Бир неча кун шундай масхарабоз иштирокидаги ҳодисалар қайд қилинган. Шундан кейин фастфуд сотуви билан шуғулланадиган компания масхарабозни олиб ташлашга қарор қилган.Мавзуга доир: Фильмдаги образи учун қиёфасини таниб бўлмайдиган даражада ўзгартирган актёр ва актрисалар (фото) Шахсий шаҳар, суғурталанган табассум ва юлдузлар билан боғлиқ бошқа қизиқарли фактлар (фото) Уларни камера яхши кўради: Кунис, Момоа ва фильмдаги қаҳрамонидан фарқ қиладиган бошқа актёр ва актрисалар (фото)

Manba: Daryo