Бир фильмда роль ижро этган Голливуднинг қариндош актёр ва актрисалари (фото)

Ўз 42
Кино олами қанчалар катта бўлмасин, суратга олиш майдончасида кўпинча қариндош актёр ва актрисалар ҳам иштирок этади. Бундан ташқари, кўплаб актёрлар боболардан тортиб набираларгача бўлган профессионал сулолаларга тегишли. Кўриниб турибдики, актёрлик маҳорати ҳақиқатан ҳам генетик жиҳатдан белгиланади ва авлоддан-авлодга ўтади.Том Фелтон ва Найжел Энсти  – «Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши» Фото: AdMeТом Фелтоннинг она томондан бобоси Найжел Энсти ўз набираси билан Гарри Поттер франшизасининг бир нечта эпизодларида роль ўйнаган. Профессорлардан бири ролини ўйнаган Энсти ҳақиқий ҳаётда умуман актёр эмас, балки геофизик. Балки бобо инжиқ набирасини кузатиш учун суратга олиш майдонига келгандир?Эмма ва Софи Томпсон – «Гарри Поттер ва ажал туҳфаси» Фото: AdMeБританиялик актриса Эмма Томпсон экрандаги энг эсда қоларли персонажлардан бирини гавдалантирди: профессор Сивилл Трелон ролини ижро этди. Унинг синглиси Софи Томпсон Афсунгарлик вазирлиги ходими Муфалда Хмелкирк ролини ўйнади.Рейф Файнс ва Хиро Фрайнс Тиффин – «Гарри Поттер ва тилсим шаҳзодаси» Фото: AdMeРейф Файнс Волдеморт қиёфасида пайдо бўлганида, ёвуз одамни бошқача тасаввур қилишнинг иложи йўқ эди. Бироқ болалар уйидаги ёш Том Риддл томошабинлар учун жуда маъқул кўрилди. Эҳтимол, боланинг Файнс билан оилавий алоқалари борлиги сабаблидир. Фильм режиссёри Дэвид Ейтснинг айтишича, у жиянини актёрга ташқи ўхшашлиги учун танлаган, оилавий ришталар роль ўйнамаган.Колин ва Том Хенкс – «Буюк Бак Ховард» Фото: AdMeБош қаҳрамон ҳуқуқшунослик олийгоҳини тарк этади ва омадсиз иллюзиячининг ёрдамчисига айланади. Отаси, табиийки, бу қарордан хурсанд эмас. Фильмда ҳақиқий ота ва ўғил Том ва Колин Хенкс ўйнагани сюжетни янада ишончли қилади.Мами Гаммер ва Мерил Стрип – «Рики ва Флеш» Фото: AdMeУшбу картинада экрандаги қариндошлар ҳақиқий она ва қизни ўйнади. Мерил Стрип қизи Мами Гаммер билан учрашиш учун орзусидан воз кечишга мажбур бўлган рок-юлдузини гавдалантирган.Мегги ва Жейк Жилленхол – «Донни Дарко» Фото: AdMeМегги картинада кичик, аммо муҳим ролни, унинг укаси эса асосий ролни ўйнади. Эътиборлиси, актриса дастлаб фильмга фақат укаси туфайли таклиф қилинганига ишониб, суратга тушишдан бош тортган. Аммо режиссёр бу роль у учун яратилганига ишонтирди ва охир-оқибат уни кўндирди. Эмили ва Зоуи Дешанель – «Суяклар» Фото: AdMeМаълум бўлишича, сериални суратга олишда унинг синглиси Зоуи ҳам иштирок этган. 2009 йилда у 5-мавсумнинг байрам эпизодида узоқ вақтдан бери йўқолган иккинчи амакивачча Темперанс ролини ўйнади. Бу эпизодда бош қаҳрамоннинг отаси киноя билан актрисаларнинг ҳаётдаги муносабатларига ишора қилиб, «Ғалати ўхшашлик. Сиз деярли опа-сингилсиз», дейди.Гвинет Пелтроу ва Блайт Даннер – «Силвия» Фото: AdMe«Силвия» фильми суратга олинаётганда Гвинет Пелтроу аллақачон Голливудда ном қозонган эди. У Силвия Плат ролини ижро этганида, шоирнинг онаси ролига актрисанинг ҳақиқий онаси, Блайт Даннер таклиф қилинган.Ҳилари ва Хейли Дафф – «Ҳақиқий қизлар» Фото: AdMeХейли ҳам, Ҳилари Дафф ҳам мустақил равишда муваффақиятли каерага эга. Аммо уларнинг «Ҳақиқий қизлар» комедиясидаги дуэти бир зумда оммалашди. Орадан 15 йил ўтгач опа-сингил яна бир картинада суратга тушишни хоҳлайди.Брюс ва Румер Уиллис – «Гаровга олинган» Фото: AdMeУшбу картинада Брюс Уиллис бош ролни ўйнади, у гаровга олинган оилани қутқариши керак бўлган омадсиз полициячи. Унинг қизи Румер фарзанди ролини ижро этди. Румер аллақачон отаси ва онаси – Деми Мур билан бир неча роль ижро этган. Анжелина Жоли ва Жон Войт – «Лара Крофт: Даҳма талончиси» Фото: AdMeҲақиқий оилавий ришталарнинг экран муносабатларига мос келишининг яна бир мисоли. Анжелина Жолининг отаси Жон Войт франшизанинг биринчи фильмида Ларанинг отаси Ричард Крофт ролини ўйнади.Анжелина Жоли ва Вивен Жоли-Питт – «Малефисента» Фото: AdMeАнжелина Жолининг кичкина қизи Вивен эса онаси билан «Малефисента» фильмида дебют қилди. У кичкина Аврора ролини ўйнади. Актрисанинг қизи тасвирга жуда мос тушди, бундан ташқари, у суратга олиш майдончасида Жолидан қўрқмаган ягона бола эди.Мавзуга доир:Бейонсе, Мадонна ва Бред Питт: келиб чиқиши қироллик оилаларига бориб тақаладиган Голливуд юлдузлари (фото) Кутилмаганда бир-бирига қариндош эканлиги маълум бўлган таниқли шахслар (фото) Машҳур қиёфадошларига эга жаҳон юлдузлари (фото)

Manba: Daryo