Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» массивлари қурилишига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди

Ўз 28
Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь куни «Янги Ўзбекистон» массивлари қурилишига оид лойиҳа тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди. Фото: Президент матбуот хизматиМаълум қилинишича, 2022 йилда 22 та янги массив барпо этилади. Қурувчи ташкилотларга енгиллик бериш мақсадида фақатгина кўп қаватли уй-жой майдонининг ўзи аукцион орқали сотилади. Туташ майдонлар эса қурилиш битганидан кейин уй-жой мулкдорларига умумий фойдаланишга берилади. Тадбиркорлик учун ер участкалари электрон онлайн аукцион орқали ажратилади. Фото: Президент матбуот хизматиҚайд этилишича, давлат раҳбари янги мавзеларда кўплаб мактаб, боғча ва тиббиёт муассасалари қуриш бўйича кўрсатмалар берган. Кичик саноат зонаси, тадбиркорлик объектлари ташкил этиш орқали камида 50 мингта иш ўрни яратиш мумкинлиги таъкидланган. Ҳудуд раҳбарлари қурилишни ташкил этиш режалари юзасидан ахборот берган. Фото: Президент матбуот хизматиШавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида «Янги Ўзбекистон» мавзелари қурилишини маълум қилганди. «Жойлардаги сайловолди учрашувларида ҳар бир ҳудудда барча иқтисодий ва ижтимоий инфратузилмага эга бўлган ‘Янги Ўзбекистон мавзелари’ни барпо этиш, бу орқали келгуси беш йилда 250 мингдан зиёд хонадон қуриш режа қилинган», – деган президент.Мавзуга доир:Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури»ни ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди «Янги Ўзбекистон дегани, аввало, янгича ишлаш керак дегани. Айниқса, ҳокимлар ўзгариши керак» — Шавкат Мирзиёев Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон стратегияси» номли китоби чоп этилди

Manba: Daryo