Instagram: Вайнер Dili.me’нинг гала концертга айланган тўйи, Райҳон ва Мунисани яраштириб қўйган Даврон Кабулов, Зарина Низомиддинова намоз ўқийдими?

Ўз 80
Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.Рихситилла Абдуллаев ва Нигора Каримбоева «Тикан» деб номланган сериалда суратга тушмоқда. Фото: Instagram29 ноябрь куни пойтахтдаги тўйхоналардан бирида «Dili.me» тахаллуси билан ижод қиладиган вайнер Дилшод уйланди. Дилшоднинг тўйига кўплаб шоу-бизнес вакиллари ташриф буюрди. Улар орасида Ёрқинхўжа Умаров, Ғайбулла Турсунов, Зиёда, Умидахон, Ҳалима Ибрагимова, Аҳад Қаюм, Шаҳзод Султонов, Феруза Норматова, Илҳом Фармонов, Малика Равшанова ва бошқа машҳурларни кўриш мумкин.Дурдона Қурбонова саҳифасига янги сурат жойлади. Фото: Instagram«Халқлар дўстлиги» саройида ўтказилаётган «Етти юлдуз» гала концертида ўзаро келишмовчилик туфайли бир-бири билан гаплашмай қўйган хонандалар Муниса Ризаева ва Райҳон Ғаниева дуэт куйлади. Бу кўпчилик учун кутилмаган ҳолат бўлди. Даврон Кабулов икки хонандани қандай қилиб бундай қилишга кўндиргани ҳақида шундай деди:«Иккаласи ҳам мен билан ўртоқ бўлгани учун бунга рози бўлганини айтди. Ўзимнинг шундай муҳим инсон эканимни билмасдим».Блогер Хонзода Москвага саёҳат учун жўнаб кетди. Фото: InstagramЗарина Низомиддинова иккинчи ўғли Саидумарнинг 1 ёш-у 8 ойлик бўлгани муносабати билан саҳифасига янги сурат жойлади. Фото: InstagramЗарина Низомиддинова шунингдек, намоз ўқиши ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.«Аввал бомдодни ўқир эдим. Лекин ҳозир бомдодга туриш қийин бўляпти. Намозни бошлашим керак деган фикр келди менга. Шу сабабли ҳозир хуфтон ўқияпман. Ҳозирча фақат хуфтонни ўқияпман», — дейди у.Муниса Ризаева мухлислари учун ўз боғчасидан кичик репортаж тайёрлади.Шаҳзода Матчонова эса улкан гулдаста ёнида суратга тушди. Фото: InstagramМуниса Ризаеванинг «Етмадими?» деб номланган қўшиғига клипмейкер Ҳабибулло Набиев клип суратга олди. Ушбу клипда бош ролни Озод Хуррамов ижро этган. Клип тез кунларда премьера қилинади.Мавзуга доир: Instagram: Дилшод Мусабеков аварияга учрадими? Lexus’ини сотаётган актриса, уятсиз фильмдаги иштирок учун катта пулни рад этган актёр Instagram: Муножот Йўлчиеванинг юлдузларни жамлаган туғилган куни, қиёфадошини топган Жаҳонгир Хўжаев, Рухшонанинг онасини йиғлатган совға Instagram: Одил Аҳмедовнинг уйқусини бузган Юлдуз Усмонова, уйқусизликдан қийналаётган Муниса Ризаева, Марям Тиллаеванинг Москва ҳақидаги таассуротлари Instagram: Асал Шодиеванинг қиёфадоши топилди, Ҳуснора Шодиеванинг ушалган орзуси, Дубайда идиш-товоқ юваётган Сариқ бола Instagram: Пародист Рустамхўжа уйланди, Паризода тўйда йиқилиб тушди, Райҳон оиласининг янги аъзоси

Manba: Daryo