Ҳар бир муваффақиятли эркак ортида буюк аёл туради: Даҳоларни вояга етказган оналар

Ўз 57
Ҳар бир улуғ инсоннинг ортида буюк аёл туради. Қандай оналар ўғилларини даҳо қилиб тарбиялайди? Балки улар бирор сирни билар? Фото: «Домашний очаг»Сиёсатчилар, олимлар, актёрлар, ёзувчилар, бизнесменлар ва мусиқачилар ҳам бир вақтлар бола бўлган. Аммо ким билсин, агар уларнинг атрофида энг яқин, азиз ва меҳрибон одами — онаси бўлмаса, улар шунчалик муваффақиятга эриша олармиди? Лекин оналарнинг меҳнатлари одатда сояда қолади, шунинг учун адолат билан ёндашган ҳолда таниқли шахсларнинг оналари ҳақидаги мақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.Стив Жобс – Apple корпорацияси ва Pixar киностудияси асосчисининг онаси Клара Жобс, ҳисобчи, америкалик арман Фото: «Домашний очаг»Стив асраб олинган бола. Ота-онаси – Клара ва Пол Жобснинг ўз фарзанди бўлмагани учун ҳам уни жуда кичиклигидан боқиб олишди. Стивен 6 ёшга тўлганида ўзининг келиб чиқиши ҳақидаги ҳақиқатни билиб қолади, уни асранди ўғил деб аташганда доимо ғазабланарди. Аммо ота-онасини дунёдаги энг азиз инсонлари деб билган. Биологик онаси ва синглиси билан илк бора 31 ёшида учрашган. Бутун бўш вақтини болага бағишлаган ва ҳар доим уни барча ҳаракатларида қўллаб-қувватлаган онасини Стив жуда яхши кўрарди. Онаси ҳар доим унинг «ўзига хос, ноёб ва ягона эканини, уни ҳар қандай вақтда севишини ва қўллаб-қувватлашини» такрорларди. Стив Apple I устида иш бошлаганида, ота-онасининг гаражида биринчи офисини ташкил этган. Иш бўйича қўнғироқларига баланд овозда жавоб бериб, мижозга гўёки жиддий компанияга қўнғироқ қилгандек кўрсатишда унинг онаси ёрдам берган. Клара Жобс кейинчалик Силикон водийсининг бир қисмига айланган биринчи юқори технологияли компаниялардан бирида ҳисобчи бўлиб ишлаган.Стивен Спилберг – кинорежиссёр, продюсер, сценарий муаллифининг онаси Леа Познер пианиночи, Украинадан келган яҳудий муҳожирлар оиласидан  Фото: «Домашний очаг»Стивеннинг онаси Леа тўрт фарзандни тарбиялаган, шунинг учун у профессионал пианиночи сифатидаги фаолиятини эрта тарк этишга мажбур бўлган. Улар Огайо штатида яшаган, лекин негадир Спилберглар оиласини кўпчилик ёқтирмаган. Стивен кўзга ташланмайдиган, озғин, ноодатий, яҳудий бўлгани учун бир марта калтакланган ва синфдошларига кўринмасликка ҳаракат қилиб, мактабдан уйга шошиладиган бола бўлган.Унинг хонасида ҳар доим тартибсизлик ва ахлат уюми бўлса-да, онасининг қалбида муҳаббат денгизи бор эди. Ота-онаси, айниқса, онаси унга деярли ҳамма нарсага рухсат берган ва уни қайта тарбиялашга ҳаракат қилмаган. Бўлажак режиссёрнинг отаси бир куни ўғлига камера совға қилади, онаси эса ҳамма нарса, албатта, амалга ошишига ишонтиради. Унинг онаси ҳаттоки ўғлининг ҳаваскор фильмларининг бирида актрисага ҳам айланди ва бутун ижодий гуруҳни бепул овқатлантирди. Леа ҳатто бу борада шундай ҳазиллашган: «Агар мен тарбия ҳақида озгина билганимда, ўғлимни психоаналитикга олиб борган бўлардим, лекин унинг фильмлари пайдо бўлмасди. Қандай бўлмасин, у ҳар доим хоҳлаган нарсасига эришади».Никола Тесла– олим-ихтирочининг онаси Георгина Тесла, серб руҳонийсининг қизи Фото: «Домашний очаг»Буюк ихтирочининг онаси Георгина беш фарзандни дунёга келтирган, у руҳонийнинг қизи эди ва руҳонийга турмушга чиқиб, Хорватияда Смилян оиласида яшаган. У қўл меҳнати ва тўқиш бўйича уста бўлган, ўзи уй жиҳозларини ихтиро қилган ва ҳатто тўқув дастгоҳини йиғган. Николай ихтиро ғоясини онасидан олган. У ота-онасини жуда қадрлаган ва ҳурмат қилган, онаси ҳар доим ўзига хос яқин одами бўлиб, унга барча сирлари ва фикрлари билан мурожаат қилиши мумкин эди. Аммо Teслa отаси ва бобоси изидан боришни истамади. Уни руҳоний бўлиш керак, деган фикр кўп ўйлантирар эди. Teслa отасига бўйсунмасликка ва онасини хафа қилишга журъат эта олмади, руҳий фанлар билан шуғулланишга қарор қилди, лекин вабо билан касалланди ва тирик қолишига умиди қолмади. Кейин отаси унга агар тузалиб кетса, муҳандислик факультетигда ўқишга рухсат беришини тантанали равишда ваъда қилди, асосийси, унинг тузалиб кетиши эди. Никола тўлиқ соғайгач, Грацдаги олий техника мактабга ўқишга кирди.Стивен Кинг – «Даҳшатлар қироли» номи билан машҳур ёзувчининг онаси Нелли Рут Пиллсбер, инглиз  Фото: «Домашний очаг»Стивен туғилганда Нелли Рут Пиллсбери 33 ёшда эди. Аслида Нелли узоқ вақт давомида шахсий ҳаётини тартибга сола олмаган, кейин денгиз савдогарининг капитани Дональд Эдвард Кингга турмушга чиқди, аммо уларнинг фарзанди бўлмади. 1945 йилда эр-хотин ўғил асраб олишга қарор қилди. Бир мунча вақт ўтгач, шифокорларнинг башоратидан фарқли ўлароқ, Стивен дунёга келди. Аммо энди жуфтликнинг муносабатлари кундан кунга ёмонлашиб борарди. Бир куни кечқурун турмуш ўртоғи сигарет чекишга чиқди ва қайтиб келмади. Рут эса боласига отасини марсликлар олиб кетганини айтди. Дарҳақиқат, у эрининг қандайдир официант билан учрашаётганини анчадан бери билар эди.Нелли оиласини боқиши учун кўп ишлаши керак эди, натижада боласи учун деярли вақт ажрата олмасди. У пианиночи маълумотига қарамай, новвойхонада хизматкор, сотувчи бўлиб ишлаган. Онаси қаттиққўл, асабий, зиқна аёл бўлса-да, Стивен уни севар ва ҳамма нарса учун миннатдор эди. Эҳтимол, онасининг шарофати билан у буюк ёзувчига айланди. Биринчи синфга боришдан аввал Стивен жуда кўп касал бўлар ва зерикиш ортидан ўқишни ўрганди, комикслар тўпламини ўқиди ва уларнинг бири асосида ҳикоя ёзди. Рут Стивен Кингнинг ижоди билан биринчи бўлиб танишди, у ҳамма нарсани диққат билан ўқиб чиқди ва унга бошқа одамларнинг ҳикояларини такрорламасликни, балки ўзидан нимадир ёзишни маслаҳат берди. Бола буни қабул қилди, у болаларга ёрдамга келадиган ўрмон ҳайвонлари ҳақида ёзди ва онаси буни маъқуллади, у ҳатто Стивенга ҳаётидаги биринчи гонорарини ҳам берди. Натижада ўғил шу қадар илҳомландики, у дунёдаги энг машҳур ёзувчилардан бирига айланди.Алберт Эйнштейн – физик, 300 дан ортиқ илмий ишлар ва нисбийлик назарияси муаллифининг онаси Паулина Эйнштейн (Кох), маккажўхори сотувчисининг қизи Фото: «Домашний очаг»Паулина бўлажак даҳо Алберт туғилган жой – Улмда (Бавария) яшаган. У бой маккажўхори сотувчисининг қизи ва матрас ва тўшак учун юнг ишлаб чиқарадиган кичик тадбиркор Ҳерманн Эйнштейннинг рафиқаси эди. Ҳамма биладики, мактабда Эйнштейн ажойиб қобилиятларга эга эмас эди ва ҳатто мактаб дипломини ҳам ололмаган. Улар оддий оилавий ҳаёт кечирган ва Паулинанинг ўзи қаттиққўл ва қатъий характери билан ажралиб турарди. Алберт ўқишга қийналар, лекин Паулина ўғлига унинг жуда истеъдодли эканлигини такрорлашдан чарчамасди. У ўғлига скрипка чалишни ўрганишга ишонтирди. Эйнштейн кўпинча скрипка чалганда саволларига жавоб топди ва бутун умри давомида мусиқага бўлган иштиёқини сақлаб қолди.Илон Маск – миллиардер, SpaceX ва Tesla компанияси асосчисининг онаси Мей Маск, Канада-Жанубий Африка модели Фото: «Домашний очаг»Мей ҳозир 73 ёшда ва у ҳали ҳам миллионлаб мухлисларини ҳайратга соладиган машҳур модель. У учта фарзандни тарбиялаган, Мейнинг катта ўғли Илон ракеталар учиради, қизи фильмлар суратга олади, кенжа ўғли эса муваффақиятли ресторатор.Мей Жанубий Африкадаги энг гўзал қизлардан бири эди, у Эррол Маскга турмушга чиққанидан кейин Илон, Кибмал ва бир неча йилдан сўнг Тоска туғилди. У учта фарзандни катта қилди, модель бўлиб ишлади ва ўқиди. 1979 йилда Мей турмуш ўртоғи билан ажрашди ва уч фарзанди билан Торонтога кўчиб ўтди. Пули деярли бўлмаган онага оилани боқиш осон кечмаган. Мейнинг фарзандлари мустақил улғайган, у болаларига ортиқча ғамхўрлик қилмаган, улар учун режа тузмаган, уй вазифаларини текширмаган, лекин ҳар доим «идеал она» талабига жавоб берган. Она ва тўнғич ўғилнинг муносабатлари жуда яхши, у билан фахрланади, ўғил эса онасига Tesla автомобилларини совға қилади.Мавзуга доир:Ота-онаси уларга исм танлашга кучли фантазия билан ёндашган машҳурлар (фото) Фарзандларига оғир касаллик ташхиси қўйилган машҳур ота-оналар (фото) Мадонна, Силвестр Сталлоне ва фарзандларини қаттиққўллик билан тарбия қилаётган бошқа машҳурлар (фото)

Manba: Daryo