Совуқ ҳавода қўлларни парвариш қилиш бўйича тавсиялар

Ўз 51
Кўчада ҳаво совуқ, уйда эса қуруқ. Бу эса терида бир қанча муаммоларни келтириб чиқаради, жумладан, қўл терисида ҳам. Қўллар силлиқ, нозик ва чиройли бўлиши учун қандай парвариш қилиш керак? Фото: WatsonsЮмшоқ ювиш воситасидан фойдаланингҲар сафар қўл кир ва бактериялардан тозаланганда, терини ҳаддан ташқари қуруқликдан ҳимоя қиладиган табиий ёғ қатлами ювилиб кетади. Совуқ мавсумда бу табиий қатламнинг янгиланиши кўпроқ вақт талаб этади ва тери тезроқ қурийди, жароҳатланиши осонлашади. Бунинг олдини олиш учун одатдаги ювиш воситасини намлантирувчи асос билан алмаштириш лозим. Қўлни иссиқ сув билан эмас, балки илиқ сув билан ювиш тавсия этилади, шундагина терига камроқ шикаст етади.Қўлларга иложи борича тез-тез крем суртингСувдан фойдаланиш, қоғоз билан ишлаш, умуман ҳар қандай жараёндан олдин ёки кейин тез-тез крем суртиб туриш лозим. У ҳимоя қатламини доимо сақлаб туришга ёрдам беради. Бунинг учун уйда, ишда, сумкада ва машинада крем олиб юриш керак.Совуқ ҳавода қўлқопсиз юрмангҚўлларни узоқ вақт юмшоқ ва чиройли сақлайдиган жуда оддий қоида. Ҳаво ҳарорати +10 даражадан пастга тушиши биланоқ, фақат қўлқоп билан кўчага чиқиш керак.Рўзғор қўлқопларини унутмангРўзғор қўлқоплари ҳар қандай уй вазифасини бажаришда кийилиши керак. Бу қоида йилнинг исталган вақтига тўғри келади. Аммо куз ва қишда бу яна ҳам муҳимдир. Совуқда қўлларнинг териси аллақачон қўшимча таъсирга дучор бўлади.Ҳар ҳафта тузли қўл ҳаммомларини қилингҚўл терисини яхши ҳолатда сақлаш учун ҳафтада бир марта денгиз тузи билан илиқ ванналар қилиш фойдалидир. Улар майда ёриқлар ва жароҳатларни даволашга ёрдам беради, тирноқларни мустаҳкамлайди, шунингдек, тери қатламининг кўчишини йўқ қилади. Қолаверса, сувга бир неча томчи эфир мойини қўшиш мумкин. Ушбу стресс терапияси йилнинг исталган вақтида фойдали.Ниқоблардан фойдаланингҚўл териси учун махсус ниқобларни сотиб олиш ёки уй шароитида тайёрлаш ҳам мумкин: одатда фойдаланаётган кремга бир неча томчи ҳар қандай мой қўшилади, қўлларга суртилади, резина қўлқоп кийилади ва 15-20 дақиқа давомида илиқ ҳавода ушлаб турилади. Ҳафтада бир ёки икки марта бундай ниқобларни қўллаш тавсия этилади.Скраб билан тозалангҲафтада икки мартадан кўп бўлмаган ҳолда, ўлик ҳужайралардан халос бўлиш, қон айланишини яхшилаш ва крем ёки ниқобларнинг яхшироқ кириб боришини таъминлаш учун қўлларни юмшоқ скраб билан яхшилаб тозалашингиз керак.Мавзуга доир:Қиш фаслида юзни қандай парвариш қилиш керак? Косметолог жавоб берди Сочларни совуқ ҳаводан ҳимоя қилишнинг 8 усули Тери қуришининг олдини олишда ёрдам берадиган кундалик одатлар

Manba: Daryo