Сочга чекиш ва қуёш нуридан ҳам кўра кўпроқ зарар етказадиган тунги одатлар

Ўз 58
Чиройли, қалин ва порлоқ сочлар нафақат ирсиятга, балки тўғри парваришга ҳам боғлиқ. Агар сочларнинг кўринишида тўсатдан ўзгариш юз берса, буни дарҳол текшириш тавсия этилади. Сочни заиф ва хунук кўринишга олиб келадиган тунги одатлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. Фото: LetidorНам сочлар билан уйқуга ётишЭнг зарарли одатлардан бири ҳўл сочлар билан уйқуга кетишдир. Бу орқали соч толалари заифлашади, гуллайди, сийраклашади ва ҳаттоки тўкилиши ҳам мумкин. Агар тунда душ қабул қилиш одати бўлса, сочларни ҳўл қилмаслик, сув тегса, яхшилаб қуритиш зарур.Юқори соч турмагиКуни билан мураккаб ҳамда баланд соч турмаги билан юриб, кечаси ҳам у билан уйқуга кетиш сочлар учун анча зарарли. Соч толалари турмак туфайли синиши ҳам мумкин. Тунда юмшоқ ва енгил соч турмаги тавсия этилади. Натижада сочлар ҳам организмнинг бир аъзоси сифатида дам олади.Ухлашдан олдин сочларни тарамасликБиринчидан, тараш қон айланишини рағбатлантиради ва массаж каби фойдалидир. Иккинчидан, тароқ кун давомида тўпланган сочлардаги чанг ва кирни олиб ташлашга ёрдам беради. Ниҳоят, учинчидан, бош терисини массаж қилиш фолликулаларни фаоллаштиришга ва соч ўсишини яхшилашга ёрдам беради. Шунинг учун, чарчоқ кучли бўлишига қарамай, бу каби жараённи ўтказиб юбормаслик керак.Намлантирувчи ниқоблардан фойдаланмасликАгар тонгда сочни ювиш одати бўлса, кечки пайт намловчи ниқобни қўллаш керак. Масалан, сочларни кокос мойи билан ёғлаш ёки махсус кондиционерлардан фойдаланиш мумкин.  Ниқоблар тунда сочга сўрилади, уларни намлайди ва ёрқин кўриниш билан таъминлайди.Сочга сепилган лакни дарҳол ювмасликБуни гўзаллик ва саломатликка қарши жиноят деб ҳам аташ мумкин. Сочга сепилган лак воситаси бор-йўғи бир кечага қолдиришилиши натижасида улар қуриши ва мўртлашиши мумкин. Сочларни тўлиқ ювишга имкон ёки вақт бўлмаса, уларга озгина кондиционер, қуруқ шампунь ёки талк суртиб, тароқ билан яхшилаб тараш тавсия этилади.Мавзуга доир:Сочларнинг тўкилишига сабаб бўладиган овқатланиш билан боғлиқ одатлар Қуруқ шампунь қандай самара беради ва у нима учун керак? Қазғоққа қарши шампундан ҳар куни фойдаланса бўладими? Гўзаллик салонидаги сирлар: сийрак сочларга ҳажм беришга ёрдам берадиган 10 тавсия Соч тўкилишининг энг асосий 5 сабаби

Manba: Daryo