Раниянинг парҳези: Иордания қироличасининг сарвқоматлик сири нимада?

Ўз 47
Иордания қироличасининг қоматига назар ташлаб кишининг ҳаваси келади. Унинг 51 ёшда бўлишига қарамай дилбар кўринишининг сири нимада экани ҳақида Marie Claire нашри маълумот беради. Фото: Marie ClaireҲамиша диққат марказида бўлган қиролича Раниянинг нафақат ўзини тутиши, балки кийиниш услуби ҳам кишини ҳайратланишига сабаб бўлади. Тўрт нафар фарзанднинг онаси эканига қарамай, қомати ҳеч ўзгармайди. Мутахассисларнинг фикрича, Рания маҳсулотларнинг гликемик кўрсаткичи ҳисобланадиган парҳезга амал қилади. Бундай овқатланиш маҳсулотларнинг қондаги қанд миқдорига қанчалик таъсир қилишига асосланган. Шу билан бирга, бунда нафақат истеъмол қилинадиган маҳсулотлар, балки уларнинг қандай тайёрлангани ҳам инобатга олинади. Гликемик кўрсаткичи юқори бўлмаган маҳсулотлар истеъмол қилишга қаратилган парҳез ёғларни эритиб, холестерин билан курашишга қаратилган бўлади. Фото: Marie Claire«Парҳез режаси дарҳақиқат оддий ва дарҳол натижага эришишга ёрдам беради. Асосий гуруҳга кирадиган маҳсулотлар ва ўзингиз ейдиган таомлардан жиддий чекланишни истамасангиз ҳамда балансли, соғлом парҳезга риоя қилишни истасангиз, гликемик кўрсаткичи паст бўлган режа сизга ёқиши аниқ», — дейди мутахассис Жулетт Келлоу.GI-парҳез — маҳсулотларни гликемик кўрсаткичи ва кам углевод порциясининг қондаги қанд миқдорини қанчалик оширишини ҳисоблаш орқали вазн ташлашга ёрдам берадиган машҳур озиш усули ҳисобланади. Ушбу овқатланиш тизимида углеводни ичига оладиган маҳсулотлар 1 дан 100 гача бўлган рақамлар орқали баҳоланади.Улар қуйидагича бўлинади:гликемик кўрсаткичи юқори бўлган (70 баллдан кўпроқ, 100 — глюкозадан иборат бўлади); гликемик кўрсаткичи ўртача бўлган (56—69 балл); гликемик кўрсаткичи (55 баллдан камроқ). Ушбу парҳез кўп маҳсулотни жиддий тақиқланмаса-да, айримларини истеъмол қилишга тавсия қилинмайди. Шу жумладан, нон, макарон, ёрмалар ва бошқа хамир маҳсулотлари назарда тутилади. Фото: Marie ClaireИордания қироличаси, бу маҳсулотларни доимий равишда истеъмол қилишдан чекланишига қарамай, баъзи вақтда ўзини зарарли, аммо мазали маҳсулотлар билан сийлаб туради. Дам олиш кунлари қирол Абдулла томонидан тайёрланадиган гамбургерлар қироличанинг жон-у дили. Кейин эса ортиқча калорияни сарфлаш учун ёга, пилатес, югуриш ва кикбоксинг билан шуғулланади. Қора шоколадни яхши кўрадиган Рания, соғлом турмуш тарзига амал қилишга ҳаракат қилади. Чекиш, ичиш ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлаверади.Овқатланиш борасида у юқорида таъкидланган тизим билан Ўрта Ер денгизи парҳезини умумлаштиришни афзал билади. Унинг таомномасидан сабзавот, гуруч, грилда пиширилган балиқ ва гўшт маҳсулотлари, шунингдек, ёнғоқ ва бодом ўрин олади.Мавзуга доир:Эртаклардаги Шаҳризодалар: Араб шайхларининг рафиқалари қайси соҳаларда фаолият юритади? (фото) Кийиниш борасида ўзига хос дидга эга бўлган биринчи хонимлар. Уларнинг сири нимада? (фото) Биринчи хонимлар амал қилиши шарт бўлган этикетлар: президентларнинг рафиқаларига нима қилиш мумкин-у, нималар мумкин эмас (фото ва видео)

Manba: Daryo