Туршакнинг саломатлик ҳамда гўзаллик учун 7 фойдали жиҳати

Ўз 49
Туршаклар витаминга бой таркиби билан қуритилган мевалар орасида машҳурдир. Қизиғи шундаки, қуритилган ўрик янги мевалардан кўра соғлом ва тўйимли ҳисобланади, масалан, улар уч баробар кўп клетчаткага эга. Компонентларнинг концентрацияси маҳсулотни қуритиш жараёнида ортади. Фото: Marie ClaireКуч ва энергия берадиҚуритилган ўрик таркибида калий, кальций, темир, натрий, фосфор, магний ва турли гуруҳ витаминлари мавжуд ҳамда иммунитетни мустаҳкамлайди, энергияни оширади. Шунинг учун диетологлар машғулотдан бир неча соат олдин қуритилган меваларни истеъмол қилишни маслаҳат беради.Кўриш муаммоларининг олдини оладиҚуритилган ўрик А ва E витаминларининг табиий манбайи ҳисобланади. Парчаланиш жараёнида бета-каротин фаол моддага айланади, у А ва E витаминлари билан биргаликда кўз касалликларининг олдини олади. Яна бир пигмент − каротеноид кўриш учун муҳим. Бу ўсимлик бирикмаси кўзнинг тўр пардаси ва линзаларини ҳимоя қилади ва ҳатто кекса одамларда ҳам кўриш қобилиятини яхшилайди .Камқонликни бартараф этадиАйниқса, қуритилган меваларни ҳомиладор аёлларнинг рационига киритиш тавсия этилади. Агар кунига тахминан 5 дона қуритилган ўрикни истеъмол қилиш қоидага айланса, унда танада доимо етишмаётган витаминлар ўрни тўлади. Бундан ташқари, ҳомиладор аёллар анемия ривожланиш хавфига дуч келади. Кўпинча камқонлик темирнинг етишмаслиги туфайли юзага келади, қуритилган ўрик эса унинг захираларини тўлдиради.Юрак касалликларидан асрайдиҚуритилган ўрик бошқа меваларга қараганда кўпроқ калийни ўз ичига олади, шунинг учун у гипертония, юрак хуружи ёки инсульт билан оғриган одамлар учун айниқса фойдалидир. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, маҳсулотдан доимий истеъмол қилиш юқори қон босимини пасайтириши ва инсульт хавфини камайтириши мумкин.Шунингдек, калий, электролит − танадаги асаб тугунлари ва мушакларнинг қисқаришини тартибга солувчи ионли эритма билан натрий ўзаро таъсирлашганда, у танани керакли миқдордаги суюқлик билан таъминлайди. Танада суюқлик қанчалик яхши бўлса, токсинлар тезроқ чиқарилади.Суякларни мустаҳкамлайдиҚуритилган мевалар кексалар учун ҳам фойдалидир, ёши ўтиши билан суякнинг минерал зичлиги пасаяди, бу эса турли касалликларга олиб келади. Агар доимий равишда туршак истеъмол қилинса, суяклар мўртлашиши камаяди.Нафас йўлларини тозалайдиМагний нафас олиш йўлларига фойдали таъсир кўрсатади. Ушбу элемент яллиғланишга қарши восита сифатида қўлланади, ҳужайралар яллиғланишининг олдини олади ва нафас олишни осонлаштиради.Тери ҳолатини яхшилайдиАнтиоксидант сифатида қуритилган мевалар эркин радикалларнинг зарарланиш хавфини камайтириш орқали терининг табиий тузилишини сақлаб қолишга ёрдам беради. Эркин радикаллар соғлом ҳужайралар билан боғланиб, ҳужайра деворларини оксидлайди ва уларга зарар етказади. Туршак истеъмоли билан ажинлар пайдо бўлишини минималлаштириш ва қариш жараёнини секинлаштириш, шунингдек терининг эластиклигини ошириш мумкин.Тўғри қуритилган ўрикни қандай танлаш керак?Қуритилган меваларни сотиб олаётганда, ёрқин рангдагисини танлаш керак эмас. Эҳтимол, у кимёвий қўшимчалар, таъм ва ранг берувчи восита туфайли яхши кўринаётгандир. Шунингдек, таркиби ва ишлаб чиқариш вақтига эътибор бериш лозим.Шуни унутмаслик керакки, қуритилган ўриклар бошқа маҳсулотларнинг ўрнини босувчи асосий таркибий қисм эмас, балки рацион учун ажойиб қўшимча ҳисобланади. Қолаверса, вазн камайтиришни истаганлар туршакларни истеъмол қилмагани яхшироқ, чунки улар юқори калорияга эга. Кунлик тавсия этиладиган миқдор 7-8 дона қуритилган ўрик бўлиб, бу танага зарар етказмайди ва барча етишмаётган заҳираларни тўлдиради, энг муҳими, ҳазм қилиш жараёни ва жигарни тозалашга ижобий таъсир кўрсатади.Мавзуга доир:Нўхатнинг қандай фойдали хусусиятлари бор? Араб хурмоси истеъмол қилинганда танада қандай ўзгариш юз беради? Мавсум маҳсулоти: қовоқнинг сиз билмаган фойдали хусусиятлари

Manba: Daryo