Instagram: Дилшод Мусабеков аварияга учрадими? Lexus’ини сотаётган актриса, уятсиз фильмдаги иштирок учун катта пулни рад этган актёр

Ўз 61
Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.Муниса Ризаева севимли хонандаси Jah Khalib’нинг концертида меҳмон бўлди ҳамда таассуротларини мухлислари билан бўлишди.Муқаддас Саъдуллаева фарзандлари билан «Бола тилидан» кўрсатувида иштирок этди. Фото: InstagramХонанда Шоҳруҳхон шаҳардаги валюта айирбошлаш банкоматлари яхши ишламаётганидан шикоят қилди. У долларни сўмга айлантириш мақсадида пулини банкоматга тиққанида, аппарат пулни «ютиб юборган».Дилноза Кубаева «Сизсиз ўтмас кунларим» спектаклидан саҳналар акс этган суратларни саҳифасига жойлади. Фото: InstagramАктриса ва модель Азиза Халилова ўзига тегишли Lexus NХ автомобилини сотаётганини маълум қилди.Марям Тиллаева Москвада бобоси Ислом Каримов ҳайкалини зиёрат қилди. Фото: Instagram«Ҳавас» гуруҳи хонандаси Қаҳрамон Ғуломжонов ўғил фарзандли бўлди.Азамат Аҳроров уятсиз фильмда суратга тушиш таклифини олгани, катта пул таклиф қилишса ҳам уни рад этгани ҳақида сўзлаб берди.Отабек Мирзахолов фарзандлари билан тушган суратини саҳифасига жойлади. Фото: InstagramРаққоса Паризода тўртинчи фарзандига ҳомиладорлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.27 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда «Дизайн» кулги жамоаси актёри Дилшод Мусабеков аварияга учраб, қўл ва оёғи сингани ҳақида миш-мишлар ҳамда ушбу ҳолатни акс эттирувчи суратлар тарқалди. Фото: Instagram Фото: InstagramКейинроқ Дилшод Мусабековнинг ўзи алоқага чиқиб, соппа-соғ экани, ушбу суратлар эса кўрсатув съёмкасидан олинганини маълум қилди.«Халқлар дўстлиги» саройида ўтказилаётган «Етти юлдуз» концерт дастурида қайси хонандалар чиқиш қилаётгани маълум бўлди.Мавзуга доир: Instagram: Муножот Йўлчиеванинг юлдузларни жамлаган туғилган куни, қиёфадошини топган Жаҳонгир Хўжаев, Рухшонанинг онасини йиғлатган совға Instagram: Одил Аҳмедовнинг уйқусини бузган Юлдуз Усмонова, уйқусизликдан қийналаётган Муниса Ризаева, Марям Тиллаеванинг Москва ҳақидаги таассуротлари Instagram: Асал Шодиеванинг қиёфадоши топилди, Ҳуснора Шодиеванинг ушалган орзуси, Дубайда идиш-товоқ юваётган Сариқ бола Instagram: Пародист Рустамхўжа уйланди, Паризода тўйда йиқилиб тушди, Райҳон оиласининг янги аъзоси Instagram: Феруза Жуманиёзова операция қилинди, Муниса Ризаева бир ҳафтада нечта кийим харид қилади? Даврон Кабулов Райҳоннинг саҳифасини «ижарага олди»

Manba: Daryo