Болалар рационидан ўрин олган 5 та зарарли масулот

Ўз 48
Кўп миқдорда шакар, транс ёғлари ва кимёвий қўшимчалар ҳам болалар учун мўлжалланган аксарият озиқ-овқат маҳсулотларида учрайди. Фото: Marie ClaireБоланинг танаси деярли ҳар қандай озиқ-овқатни ҳеч қандай муаммосиз мослаштириш учун ажойиб хусусиятга эга, деган қараш мавжуд. Лекин аслида бундай эмас. Келажакда соғлиқ борасидаги муаммоларнинг олдини олиш учун ота-оналар боланинг овқатланишини тўғри режалаштириши керак. Бундан ташқари, болаларга ёқадиган баъзи маҳсулотлар қисқа муддатда ўсиб бораётган организмга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.Кўпгина тадқиқотчилар шакарни кўп истеъмол қилиш ва болаларда  иккинчи тоифа диабет касаллигининг ортиб бориши ўртасидаги боғлиқликни таъкидлайди. Шунингдек, шифокорлар, болаларда семиришнинг кўпайишидан жиддий хавотирда. Аммо бу муаммоларнинг аксариятини қийинчиликсиз бартараф этиш мумкин. Бунинг учун қуйидаги овқатларни болалар рационидан чиқариб ташлаш кифоя.ШарбатШарбатлар боланинг танаси учун фойдали, деган кенг тарқалган фикр нотўғри. «Болалар учун» деб ёзилган рангли қадоқлаш осонликча чалғитиши мумкин, аслида эса бундай шарбатларда шакар жуда кўп. Ҳатто «янги сиқилган» деб номланувчи шарбатлар ҳам ўз таъмини йўқотадиган жараёндан ўтади. Ушбу ичимликлар фойдали деб саналади, чунки улар таркибида маълум миқдорда витамин ва озуқа моддалари бўлиши мумкин, аммо шарбатга қўшилган шакар бутун фойдани йўққа чиқаради. Шарбат ўрнига болаларга нафақат витаминлар, балки шарбатларда мавжуд бўлмаган клетчаткани ўз ичига олган меваларни бериш тавсия этилади.ЙогуртЙогурт кучли пробиётик бўлиб, ошқозон микрофлорасини тиклайди. Ушбу маҳсулот таркибида кальций, калий, витамин Б6 ва магний ҳам мавжуд бўлиб, бу болалар учун жуда фойдали. Аммо шуни унутмаслик керакки, бугунги кунда кўплаб ишлаб чиқарувчилар мазали бўлиши учун йогуртларга шакар қўшади. Йогурт харид қилишда шакар таркибига эътибор бериш керак. Икки ёшдан ошган болалар учун асал ажойиб табиий таъм берувчи ҳисобланади. Бундан ташқари, янги мева, резавор ва ёнғоқларни қўшиб, таъмни янада бойитиш мумкин.ЁрмаБир стакан ёрмага озгина сут қўшса, тез ва тўйимли нонушта тайёр бўлади. Кўпгина дон ишлаб чиқарувчилар ўзининг маҳсулоти болалар учун ажойиб эканлигини таъкидлайди, лекин аслида у жуда кўп шакар ва қўшимчаларни ўз ичига олади. Эрталаб мева ёки бир нечта тухум ва буғдой ёки жўхори унидан нонушта тайёрлашга вақт ажратиш тавсия этилади.Товуқли наггецТовуқли егуликлар болалар учун севимли таомдир. Ишлаб чиқарувчилар эса уларни ҳақиқий товуқдан тайёрланганлигини таъкидлайди, аммо бу газакнинг асосий камчиликлари талайгина. Товуқ наггецлари тана учун умуман фойдали бўлмаган транс ёғларининг аралашмасида қовурилади.Агар болалар буни чиндан ҳам ёқтирса, уй шароитида ҳам уларни тайёрлаш мумкин. Бу қийин эмас, товуқ гўшти бўлакларга ажратилади, уни бир чимдим туз билан кўпиртирилган тухумга, қуритилган нон билан аралаштирилган зираворларга ботириб олинади. Сўнгра печда пиширилади.Макарон маҳсулотлариМакарон маҳсулотларини нафақат болалар, балки катталар ҳам севиб истеъмол қилади. Чунки тез пишади, арзон ҳамда мазали. Афсуски, бундай вақт ва молиявий тежаш келажакда анча жиддий харажатларига айланиши мумкин. Гап шундаки, макарон ва ярим тайёр маҳсулотларнинг кўпчилиги фталатларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, барча фталатларнинг аксарияти пишлоқ кукунида мавжуд. Қолаверса, макарон маҳсулотлар юқори холестерин ва шакарга эга.Мавзуга доир:Тухумни болага неча ёшдан ва қандай кўринишда бериш керак? Бола мактабга чиққунича ўзлаштириши керак бўлган 5 муҳим кўникма Чақалоқнинг тишлари чиқаётганда қандай йўл тутиш керак? Болаларга хос депрессия: Ҳар бир ота-она билиши керак бўлган 8 хавфли симптом Ўқувчилар саломатлигини асраш учун ота-оналар амалга ошириши керак бўлган вазифалар

Manba: Daryo