Россиялик блогер Гусейн Гасанов ўзини бепул манзилига элтиб қўйган қирғизистонлик ҳайдовчига янги автомобиль совға қилди (видео)

Ўз 37
Россиялик блогер Гусейн Гасанов уни манзилига бепул элтиб қўйишга рози бўлган ҳайдовчига машина совға қилди. Ўтказилган ижтимоий эксперимент билан у Instagram саҳифасида бўлишган. Фото: «Kabar.kg»Ижтимоий эксперимент ўтказишга қарор қилган видеоблогер такси ҳайдовчиларига бориб жуда ҳам шошаётгани, аммо пули уйда қолиб кетганини айтган ва улардан бепул элтиб қўйишни илтимос қилган. Аксарият рад жавобини берган кишилардан фарқли равишда бир ҳайдовчи уни элтиб қўйишга розилик берган. Йўл-йўлакай у Қирғизистондан Москвага пул топиш учун келгани, икки нафар фарзанди борлиги ва қизини операция қилдириши кераклигини айтиб берган.Машина ижараси учун кунига 1600 рубль (21 доллар) сарфлашини айтган қирғизистонлик эркак баъзида йўловчиларни текинга олиб бориб қўйишини ҳам қўшимча қилган.«Кимгадир сен кўмаклашасан, бошқа биров эса сенга ёрдам беради. Ниятим биринчи навбатда қарзларни ёпиш, бироз пул ишлаб, ватанимга қайтиш. У ерда онам ёлғиз қолган», — деган у.Ундан автосалонга ҳайдашни сўраган блогерлар ярим миллион рубль эвазига харид амалга ошириб, машина калитини ҳайдовчининг қўлига берган.Мавзуга доир:Номаълум шахслар блогер Гусейн Гасановнинг Gelandewagen’ини ўғирлаб кетиб, ёқиб юборди: батафсил маълумотлар ошкор бўлди Россиялик рэпер Моргенштерн бухоролик Азим Абдуллаевга Mercedes’ини топшириш учун Ўзбекистонга келди (видео)

Manba: Daryo