ЖССТ Африкада аниқланган коронавируснинг янги штаммини бутун дунё учун хавфли дея тан олди

Ўз 40
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ЖАРда аниқланган коронавируснинг янги штаммини грекча омикрон (О) ҳарфи билан номлади, деб хабар беради «РБК». Экспертлар хулосасига кўра, вируснинг навбатдаги тури инфекция тарқалишига қарши курашмаётган давлатларга хавф туғдириши мумкин. Фото: EPAЖССТ маълумотларига кўра, мутациялар сериясига учраган Б.1.1.529 вируси организмдаги протеин таркибига таъсир кўрсатиши мумкин. Амалдаги вакциналар бу каби ўзгаришларга етарлича самарадор бўлмаслиги айтилмоқда.ЖАР намунаси вируснинг ушбу варианти ўзидан олдингиларга қараганда тезроқ тарқалаётганини ва кўпроқ одамларга, жумладан, вируснинг бошқа штаммлари билан касалланганлар ҳам юқишини кўрсатган. ЖССТ барча давлатларни янги штаммни ўрганишга кўпроқ эътибор қаратишга чақирган.Аввалроқ ЖССТ соғлиқни сақлаш вазири Жо Фаала янги штамм хавфи ҳақида огоҳлантирганди. У вируснинг мазкур варианти 11 ноябрь куни аниқлангани ва мамлакатга ташрифлар учун янги чекловлар жорий этилишини маълум қилган.Сўнгги ҳафта давомида вируснинг янги штамми Ботсвана, Бельгия, Исроил ва Гонконгда аниқланган.Pfizer / БионТеч СЕ ва AstraZeneca вакциналарини яратувчилари янги штаммнинг пайдо бўлиш вазиятини диққат билан ўрганаётганини маълум қилган.Аввалроқ британиялик олимлар ўлим даражаси 35 фоиз бўлган янги коронавирус штамми пайдо бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирганди. Уларнинг сўзларига кўра, вакцинанинг қўшимча дозалари билан эмлаш, шунингдек, коронавирус тарқалиши ва чет элдан янги штаммларнинг кириб келиши хавфини минималлаштириш йўли билан ушбу сценарийнинг олдини олиш мумкин.Мавзуга доир:Австрияда бутун мамлакат бўйлаб локдаун эълон қилинди. Ҳукумат мажбурий вакцинацияни режалаштирмоқда Африкада пайдо бўлган янада хавфли штамм Хитойга «келди». Словакияда 14 кунлик локдаун жорий қилинди. Коронахабарлар

Manba: Daryo