Ўзбекистонда талабаларга контрактини тўлаб берган ҳокимликлар рейтинги эълон қилинди

Ўз 18
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев «Талабага мадад» лойиҳаси доирасида талаба-ёшларнинг контрактини тўлаб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича энг фаол ҳокимликлар рейтингини эълон қилди. Фото: «Дарё» / Мадина НурманМаълум қилинишича, иқтисодий-ижтимоий муаммоларга дуч келаётган, иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қайси «туман-шаҳар ҳокимлари энг фаол экани», ҳудудларга нисбатан энг кўп талабага ёрдам берган ҳокимлар рейтинги шакллантирилган.Унга кўра, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги энг кўп талабага моддий кўмак кўрсатган (242 нафар талаба — 662,7 миллион сўм). Энг кўп контракт миқдорини эса Навоий шаҳри ҳокимлиги тўлаган (176 нафар талабага — 807,2 миллион сўм). Фото: Telegram / Алишер Саъдуллаев«Талаба-ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган мазкур тизимни тушуниб, ёшлар билан ишлашга ҳаракат қилиб, уларнинг муаммоларини тинглагани, талабаларга илм олишида кўмак бергани учун ушбу ҳокимликларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз! Бу тизимни янада такомиллаштириш устида ишлаяпмиз, жараён ҳали давом этади», — деб ёзади Алишер Саъдуллаев.Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, республика бўйича 6 та туманда лойиҳа доирасида мурожаат қилган талабаларнинг бирортасига контракт пуллари тўлаб берилмаган. «Ёшларнинг манфаати учун бу бўйича тегишли чораларни кўрамиз», — деб ёзади у.Аввалроқ Ўзбекистон ОТМларида 1-босқич талабалари учун контракт тўлаш муддати узайтирилиши мумкинлиги, энди абитуриентларнинг мактабдаги баҳолари ОТМга киришда ҳисобга олиниши, Ўзбекистон ОТМларида 2021/2022-ўқув йили учун супер-контракт миқдорлари тасдиқлангани тўғрисида хабар берилганди.Мавзуга доир:Ўзбекистонда абитуриентларга табақалаштирилган тўлов-шартномаларини онлайн расмийлаштириш имконияти яратилди Ўзбекистонда ҳар йили вилоят ҳокимликлари 100 нафардан хотин-қизнинг тўлов-контрактини тўлаб беради

Manba: Daryo